RU

Последние новости

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  26 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  13 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  33 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

АПЛ. 15-тур превьюси Новости

АПЛ. 15-тур превьюси

Теги :  АПЛПревью
Бугун Англия Премьер-лигасининг 15-тур учрашувларига старт берилади.

"Уотфорд" - "Эвертон"

"Уотфорд" сўнгги учрашувларни ёмон ўтказяпти, улар охирги тўртта баҳснинг учтасида мағлуб бўлишди ва дарвозаларини қуруқ сақлай олишмаяпти.  Масалан, жамоа ўтган турда меҳмонда "Вест Бромвич"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди, ўз уйида эса "Сток"га ютқазди (0:1).

"Эвертон" алоҳида мавзу, улар ажойиб стартдан сўнг охирги 10 та учрашувда фақат 1 та ғалабага эришди. Бу жамоада умуман ўйин йўқ ва "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсдаги дуранг ҳам тасодифий натижа. "Эвертон" меҳмонда 12 сентябрдан бери ғалаба қозона олмаяпти.

Иккала жамоа ҳозир инқирозда, аммо "Уотфорд" уйида ўйнайди ва бу уларга устунлик бериши мумкин.


"Арсенал" - "Сток Сити"

"Арсенал" ҳафтани жуда яхши ўтказди, "Вест Бромвич" ва "Базель" йирик ҳисобда таслим этилди. Венгер жамоаси жуда яхши формада. Улар февралгача Чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этмайди.


"Сток Сити" сўнгги бир неча ойда ўтказилган 9 та учрашувдан фақат 1 тасида мағлуб бўлди, сўнгги икки турда эса "Уотфорд" ва "Бёрнли" устидан 1:0 ҳамда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Аммо "тўпчилар"га қарши меҳмонда ўйнаш жуда қийин. Хьюз жамоаси етакчилар майдонида очко олиб қайтишга тайёр эмас.

"Арсенал" сўнгги учрашувларда ўз кучини кўрсатиб қўйди ва агар "тўпчилар" меҳмонда кучли рақибларни сочиб ташлаган бўлса, уйда шу руҳда давом этишга мажбур.


"Бёрнли" - "Борнмут"

"Бёрнли"нинг бу мавсумдаги ўйини ва натижасини 99,9%га олдиндан тахмин қилиш мумкин. Дайч жамоаси уйда ҳар қандай рақибга қаршилик кўрсата олади, меҳмонда эса курашга киришмайди. "Бёрнли" йиғган 14 очконинг 13 таси уйдаги баҳсларда қўлга киритилган.

"Борнмут" жуда яхши натижалар кўрсатмоқда, улар жорий мавсумда уйда ажойиб ўйнашяпти, аммо меҳмонда... "Олчалар" тажрибали жамоа ва шу сабаб меҳмонда ва уйда кўпроқ очко йиғишга улгуришди.

"Бёрнли" "Борнмут"га 7 та учрашувдан фақат биттасида мағлуб бўлган ва бу 1998 йилда амалга ошган эди. Бу баҳсда мезбонлар ғалаба қозониши мумкин.


"Суонси" - "Сандерленд"

"Суонси" "Кристал Пэлас" устидан қозонилган оғир ғалабадан сўнг (5:4), ўтган турда "Тоттенхэм"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижалардан шундай хулоса чиқариш мумкин: Жамоанинг ҳимоядаги ўйини ишончсиз.

Дэвид Мойеснинг "Сандерленди" аста-секинлик билан кучайиб бормоқда ва турнир жадвалида кўтариляпти. "Қора мушуклар"нинг муваффақиятига ҳимоядаги ишончли ўйин сабаб бўлмоқда, сўнгги турди "Лестер Сити" устидан қозонилган ғалаба уларга қўшимча ишонч бағишлайди.

Аутсайдерлар баҳсида меҳмонлар устундек кўринмоқда.


"Халл Сити" - "Кристал Пэлас"

"Халл Сити" айни дамда Премьер-лигани тарк этиш учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. "Йўлбарслар" мавсум бошида бир нечта яхши ўйин ўтказишди, аммо сўнгги турларда тенг кучли рақибларга ҳам имкониятни бой беришмоқда. "Халл Сити" фақат уйда бироз яхши ўйин кўрсатяпти. Улар уйдаги сўнгги икки баҳсда 4 очко тўплашди.

"Кристал Пэлас" ўтган турда нолга ўйнади ва 3:0 ҳисобида "Саутгемптон"ни мағлуб этди. Пардью жамоасинин ҳужум чизиғи жуда яхши формада, аммо ҳимоя барқарор эмас.

"Кристал Пэлас" барқарор жамоа эмас ва қуруқ учрашувдан сўнг, рақиб "бургутлар" дарвозасини очиши аниқ. Бу баҳс дуранг билан якунланиши мумкин.


"Лестер Сити" - "Манчестер Сити"

"Лестер" пастга шунғишда давом этяпти, чоршанба куни "тулкилар" Чемпионлар лигаси доирасида "Порту"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишди, бунгача эса "Сандерленд" 2:1 ҳисобида амалдаги чемпионларни таслим этди. Чемпионатда "Лестер" 22 октябрдан бери ғалабага эришмади. Раньери жамоаси бу ўйини билан 16-ўриндан ҳам пастга тушиши мумкин.

"Манчестер Сити" жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсата олмаяпти, аммо ўз даражасидан тушиб кетгани йўқ. Улар меҳмондаги баҳсларда энг яхши натижа қайд этишган, 7 та учрашувда 18 очко.

"Тулкилар" сўнгги учрашувда кучсиз жамоаларга ҳам мағлуб бўлишди, шу сабабли бу ўйинда сенсация бўлмаса керак.


"Челси" - "Вест Бромвич"

"Челси" бугунги кунда Англиянинг энг кучли жамоаси, "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабалар фақат буни тасдиқлаши мумкин. Конте шогирдлари кетма-кет 8 та учрашувда зафар қучишди ва улар Премьер-лига чўққисида. "Аристократлар" комбинацион ва қарши ҳужумлар орқали рақиб ҳимоясини сочиб ташлашмоқда.


"Вест Бромвич" ҳозир ўз ўйини билан мухлисларини хурсанд қилмоқда, улар кетма-кет 4 та учрашувда мағлуб бўлмай 10 очко тўплашди. "Челси"га қарши ўйинда меҳмонлар ижобий натижага эришиши қийин бўлади.

"Аристократлар"нинг кетма-кет 9-ғалабасига "Вест Бромвич" қаршилик қила олмаса керак.


"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм"

"Манчестер Юнайтед" ўтган турда яна очко йўқотди ва кетма-кет учинчи маротаба 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Моуриньо жамоаси рақибдан яхшироқ ҳаракат қиляпти, аммо бир дақиқалик бўшашиш туфайли ғалаба қўлдан кетмоқда.

"Тоттенхэм" манкунианлар каби бу мавсумда кўп дуранг ўйнаяпти. 14 та учрашувда 6 та муроса. "Шпорлар" октябрь, ноябрда барқарор бўлишмади, аммо Харри Кейннинг сафга қайтиши лондонликлара ўзгача руҳ бағишлади ва жамоа сўнгги ўйинларда кучли кўринмоқда.

Жамоалар жуда кучли, аммо бу мавсумда барқарор эмас. Аммо МЮ ва "Тоттенхэм" ўртасида ўхшашлик бор ва бу дуранг.


"Саутгемптон" - "Мидлсбро"

"Саутгемптон" сўнгги учрашувларда ёрқин ўйин кўрсатмаяпти, улар охирги 5 та учрашувда 4 очко ишлашди, сўнгги турда "Кристал Пэлас"дан 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олишди. Аммо барча омадсизликларга қарамасдан "авлиёлар" уйда барқарор. Улар 7 та учрашувда 12 очко тўплашди.

"Мидлсбро" бунинг акси, сўнгги турларда барқарор ўйин кўрсатишяпти. Улар охирги 6 та турда фақат бир маротаба мағлуб бўлишди, бу ҳам "Челси"дан. Каранка жамоаси ҳимояда яхши ҳаракат қиляпти.

"Саутгемптон" уйда деярли ютқазмайди, "Мидлсбро" бу босқичда уйда ҳам, меҳмонда ҳам мағлуб бўлмаяпти. Узоқ вақтдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган жамоалар дуранг ўйнаши тахмин қилинмоқда.


"Ливерпуль" - "Вест Хэм"

"Ливерпуль" ғазабда, улар "Борнмут"дан учралган мағлубиятдан сўнг Клопп ва унинг шогирдлари аламини кимдан олишни билмай турибди. Юрген Клопп уй учрашувидан олдин футболчиларни руҳлантириб, ҳар қандай жамоани тепкилаб ташлашга тайёр қилади.

Омадсизликлардан боши чиқмаётган "Вест Хэм"нинг бу сафар ҳам кетмони уймайдиган кўринади. Славен Билич бу баҳсдан сўнг ўз вазифасидан озод этилиши мумкин.


"Болғаурарлар"нинг тешик ҳимояси "Ливерпуль"га кўпроқ гол уришда катта ёрдам беради. "Вест Хэм" сўнгги икки учрашувда 9 та гол ўтказиб юборди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика