RU

Последние новости

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  8 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди Новости

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Апелляция қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда кун тартибидан ўрин олган масалалар, хусусан, Тартиб-интизом қўмитасининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ҳамда Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан "Андижон" футбол клубининг ёзган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

2023 йил 11 март куни Суперлиганинг 2-тур доирасида "Сурхон" ва "Андижон" футбол клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда "Андижон" футболчиси Рубин Хебайнинг учрашув бош ҳакамини чет тилида ҳақорат қилганлиги оқибатида бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилган вазият ва видеоёзувлар мутахассислар томонидан қайта ўрганиб чиқилиб, футболчига нисбатан тайинланган интизом жазо чорасини енгиллаштириш учун асослар мавжудлиги тўғрисида фикр берилди.

Апелляция қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ишга оид тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, "Андижон" футбол клуби футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини қисман ўзгартириш лозим деган хулосага келди.

Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клубининг футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган 3 та ўйинга четлаштириш интизом жазосини 2 та ўйинга ўзгартириш ҳамда жарима интизом жазосини ўзгаришсиз қолдириш юзасидан қарор қабул қилди.

Шунингдек, Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клуби томонидан Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан берилган шикоят аризасида Ҳакамлар қўмитасининг қарорини ўзгартириш учун етарли асослар мавжуд бўлмаганлиги учун қаноатлантиришни рад этди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика