RU

Последние новости

23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  0 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  119 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   12 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2

Анхель Лопес: "Зўр ўйин бўлди, бироқ биз ҳеч қандай очко қўлга киритмадик" Новости

Анхель Лопес: "Зўр ўйин бўлди, бироқ биз ҳеч қандай очко қўлга киритмадик"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун стадионда жуда ёқимли атмосфера бўлди. Наманганга биринчи бор келшим эди, ажойиб муҳит ва фаол мухлислик учун мухлислардан миннатдорман. 

Ўйинга танлаган услубимиздан келиб чиқиб ҳужум қилишда давом этдик. Ҳисоб 0:0, 1:0, хатто 2:0 вақтида ҳам ҳужумкорликни тўхтатмадик. Бугун мезбонлар сафида кучли ижрочилар бор эди, улар маҳорат эвазига дарвозамизни ишғол этишди. Аммо, бугун жамоам кўрсатган ўйиндан мамнунман. Бугун йигитлар охиригача курашишди ва бу борада ўз характерларини кўрсатиб бера олишди. Зўр ўйин бўлди, бироқ энг ачинарлиси биз ҳеч қандай очко қўлга кирита олмадик.

- Жамоа кўрсатган ўйинни кузатиб бордик, ёмон эмас. Бироқ вазиятларни якунлашда тўпурар ҳужумчи етишмаётгандек. Буни қандай изохлайсиз?

- Мен бундай демаган бўлардим. Чунки бугун биз 4-4-2 тактик схема асосида ҳаракатландик. Юқорида айтдим, бугун "Навбаҳор" сафида кучли футболчилар ҳаракат қилишди. Шундан келиб ҳужумлар ташкил этишда қийинчиликларга дуч келдик. Шу боис ҳам ўйин фонида бизга ҳужумчи етишмаётгандек кўринган бўлиши мумкин.

- Шунингдек, бугун жамоангизда етакчи футболчи йўқлиги кўзга ташланди...

- Йўқ, бу фикрингизга қўшилмайман. Кузатган бўлсангиз, бугун Бобур Акбаров жуда яхши ҳаракат қилди, кўплаб яккакурашларда ғолиб чиқди. Бизда етакчи футболчилар борасида муаммо йўқ.

- Европалик мутахассис сифатида "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Навбаҳор" жуда кучли жамоа. Таркибида бир қатор маҳоратли футболчилар жам бўлган. Кўрган бўлсангиз, бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Лекин мезбонлар кичик имкониятларни ҳам голга айлантира олишди. Айниқса, 10-рақамли футболчи менда жуда яхши таасурот қолдирди. Шундай давом этса, албатта чемпион бўлиши ҳам мумкин.

- Сурхандарёдан кўплаб номдор футболчилар етишиб чиққан, масалан Элдор Шомуродов. Сиз жамоа ҳозирги кунда ёшларга қандай эътибор қаратаяпсиз ва қайси номларни келтира оласиз?

- Сурхандарё футболида бир қатор маҳоратли ёшлар бор. Яқинда Термизга бориб футбол мактаби билан яқиндан танишдим. Ёш футболчилар орасида иқтидорли футболчилар кўп. Шунингдек, "Сурхон"нинг ўзида ҳам бир қатор келажаги порлоқ ёш футболчилар етишиб чиқаяпти. Жумладан Даврон Мерганов, Беҳруз Шайдулов ва Нуриддин Ҳасановларни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика