Анхель Ди Мария: «ПСЖ «Реал»дан 10 марта кучли ўйнади»
04 ноя 2015 08:30
Новости
Анхель Ди Мария: «ПСЖ «Реал»дан 10 марта кучли ўйнади»
«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Реал»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
«Биз мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик. Биттагина хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик.
Бугун «Реал»дан 10 марта кучли ўйнадик. Шу руҳда давом этишимиз керак. Бу жамоа катта натижаларга эришади. Чемпионлар лигаси оғир ва узоқ давом этадиган мусобақа», – дейди Ди Мария.
Комментарии