RU

Последние новости

00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  0 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  42 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  8 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  23 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  3 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  5 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  13 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  3 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  179

Анваржон Ғофуров:"Насиб қилса, "Нефтчи" келаси йил чемпион бўлади" Новости

Анваржон Ғофуров:"Насиб қилса, "Нефтчи" келаси йил чемпион бўлади"

Тажрибали химоячи Анваржон Ғофуров мавсум якулари бўйича "Нефтчи" клуби матбуот хизматига интервью берди.

-Анваржон якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз?

-Авваламбор ассалому алайкум! Мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мавсум биз учун ўтган йилгидан кўра анча қизиқарли ўтди. Олдимизга катта мақсадларни қўйиб, шу мақсадлар йўлида курашдик. Афсуски, керакли ўйинларда дурангларимиз кўпайиб кетди. Мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам медалларни қўлга киритиш учун имкон пайдо бўлганди. Лекин бундан фойдалана олмадик. Ишонаманки, келаси мавсумда барча имкониятларни ишга солган ҳолда чемпионликни қўлга киритамиз. 

-Аввалги мавсумларда сизни марказда ҳам ҳаракат қилганингизга гувоҳ бўлганмиз. Ҳозирда марказий ҳимоячи ролини ҳам аъло даражада уддалаябсиз. Буларга сабаб деб нималарни айта оласиз?

-Тўғри айтасиз, олдинги мавсумларда таянч ярим ҳимоя ва марказий ярим ҳимоячи сифатида тўп сурганман. Виталий Григорьевич ҳозирда марказий ҳимоя чизиғидаги ҳаракатларимдан қониқяпти. Қолаверса, ўзимга ҳам айнан ушбу позицияда ўйнаш қулай ҳисобланади. Лекин жамоамиз манфаати учун ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёрман.

-Жамоамиз сафида янги мавсумда ҳам тўп сурасиз. Шартномани имзолаётганда нималарни ҳисобга олдингиз?

-Шартномани узайтирганимда жамоа ўз олдига юксак мақсадларни қўйганидан  хурсандман. Насиб қилса чемпионликни янги мавсумда қўлга киритамиз ва шу мақсад йўлида худо хоҳласа ҳаракат қиламиз.

-Жамоамизнинг бу йилги ютуқларига асосий сабаб деб нималарни кўрсатган бўлардингиз?

-Асосий сабаблардан, "Нефтчи" битта оила бўла олди ва  мураббийларнинг барча  кўрсатмаларини тўғри бажара олди, деб ўйлайман. Бундан ташқарида клуб рахбарияти ҳам мавсум давомида бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва шу билан бирга мухлислар далдаси ҳам бизга катта ёрдам берди, деб ўйлайман.

- Якунланган мавсумдаги энг эсда қоларли учрашувлар ҳақида гапирсаниз

-Якунланган мавсумдаги энг эсимда қолган ўйинлардан бири бу "Насаф" жамоасига қарши "Истиқлол" стадионидаги учрашувдир. Шу куни ўйин ўта шиддатли кечган эди. Аввал гол уриб ҳисобни очдик, кейин эса ўз дарвозамиздан тўпни ўтказиб юбордик.Сўнгги дақиқалардаги киритган голимиз эса жамоа учун ғалабани тақдим этганди. 

-Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

-Янги мавсумга янада яхшироқ тайёргарлик кўрган ҳолда, ўтган мавсумдаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.Мақсадимиз жиддий. Худо хоҳласа чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Шунингдек, жамоамиз мухлисларидан янги мавсумда ҳам бу йилгидек  қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлар эдим. Уларнинг қизғин қўллаб-қувватлашлари орқали худо хоҳласа мақсадга эришамиз.

-Ўтган мавсумда сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлди?

-Ҳамма жамоада ўзига яраша кучли футболчилар бор. Кимнидир алоҳида кўрсатиб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика