RU

Последние новости

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  2 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

Анвар Солиев: “Бутсани михга илиш вақти келди” Новости

Анвар Солиев: “Бутсани михга илиш вақти келди”

Пойтахтимизда ОФКнинг футбол мураббийлари учун ташкил этилган ўқув курслари “С” лицензияси учун ўтказилиб, унда ҳали майдондаги профессионал фаолиятини давом эттираётган бир неча нафар футболчилар ҳам иштирок этишди.

Улар орасида Анвар Солиев, Бахтиёр Қамбаралиев, Ботир Қораев, Асрор Алиқулов каби кўзга кўринган футболчилар ҳам бор эди. “С” гувоҳномаси мураббийликдаги илк поғона бўлиб, уни қўлга киритмай туриб, “B”, “А” ва кейинчалик ПРО лицензияларига ўқиб бўлмайди. Ўқув курсларига одатдагидек ОФК инструктори Ислом Аҳмедов раҳбарлик қилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилди. Бўлажак мураббийлар ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда қатнашишди. Биз ушбу ўқув курсининг сўнгги куни иштирокчилардан интервью олдик. Дастлаб, “Пахтакор” ҳужумчиси, ўзига хос рекордлар соҳиби Анвар Солиевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Анвар ака, ўқув курслари қандай ўтди? Ўқув жараёни маъқул келдими?
- Албатта, ўқув курслари нафақат менга, балки бошқа иштирокчиларга ҳам бирдек маъқул келди. Жуда ҳам қизиқарли жараён экан. Назарий дарсларда олган сабоқларимизни амалий машғулотларда янада мустаҳкамладик. Ўқув-машғулот жараёни янгича услубда ташкил этилди. Ўйин эпизодларини таҳлил қилдик. Энди бу мураббийликнинг илк поғонаси бўлгани учун йўриқчиларга саволларимиз кўп бўлди. Мана секин-аста мураббийлик фаолиятимиз ҳам бошланяпти. Йиллар жуда тез ўтиб кетди. Куни кеча футболдаги илк қадамларимиз қўйилганди. Мана бугун фаолиятни якунлаш арафасида турибмиз.

- Мураббийлик касби қийин эканми?
- Ҳар ҳолда мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Майдондаги футболчиларга, қолаверса, натижага жавобгар шахс бўласиз. Фаолиятим давомида кўплаб тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнадим. Улардан ўзим учун кўп нарса олганман. Ўйлайманки, бир кун келиб мураббийлик фаолиятим бошланганида бу ўрганганларим ас қотади.


- Футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпсиз?
- Биласизми, уч йилдан бери шу ҳақида ўйлайман. Лекин ҳар сафар чемпионат бошланишига саноқли кунлар қолганида клублар таклифлар бўлади. Футболни азбаройи яхши кўрганимдан футболчилик фаолиятимни якунлашга ботина олмайман.

- Янги мавсумда ҳам шундай бўладими?
- Йўқ, менимча бундай бўлмаса керак (кулади).

- Балки, бу йил “Пахтакор” билан яна бир бор чемпионлик шохсупасига кўтарилиб, кейин фаолиятингизни якунларсиз?
- Ўзим ҳам шу ҳақида ўйлаб турибман. Катта эҳтимол билан, бу йил профессионал футболчилик фаолиятимдаги сўнгги мавсум бўлади. Чемпионат якунланиши билан бутсаларимни михга иламан. Лекин фахрийлар учун футбол ўйнашда давом этаман.


- Чемпионлик учун яхшигина имконият юзага келганди. Лекин “Локомотив”ни анча яқинлаштириб олдинглар.
- Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Олдинда бизни жуда ҳам қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. “Насаф”га қарши ўтказиладиган ўйин кўп нарсани ҳал қилади. Кейин аутсайдерлар билан бўлиб ўтадиган учрашувлар ҳам осон кечмайди. Олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалардан ҳар қандай “сюрприз”ни кутиш мумкин. Шундай бўлсада, чемпионлик масаласи ўз қўлимизда. Қолган ўйинларга бор кучимизни сарфлаб, якунда чемпионлик унвонини ўзимизда сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика