RU

Последние новости

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  122 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак" Новости

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйин кутилганидек бўлди. Икки жамоага ҳам очко керак эди. Вазиятлар бўлди. Буни устида ишлаяпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Охирги нуқтани қўйиш пайтида учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти. Гол уриш учун нимадир ҳалал беряпти. Хатолар устида ишлаймиз, қайтадан ўйинни анализ қиламиз. Ўйинимизни яхшилаш учун анча ишлашимиз керак.

– Учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти деб айтдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

– Бизда тажрибали футболчилар бор. Вазиятларни охирида тушунмовчилик бўляпти. Негадир вазиятни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотларда буни устида кўп ишлаяпмиз, аммо фойдаси бўлмаяпти. Бу нафақат учинчи ҳудудда, балки майдонни бошқа қисмларида ҳам кузатилмоқда. Анчадан бери "Бунёдкор" ҳозирги услубда футбол ўйнашини истаб юргандик. Бизда бош мураббий бор эди, унинг услубида ўйнардик, биз эса фақат ўз ишимизни бажарардик. Мана энди мураббий сифатида ўзим ўйлаб юрган услубда ўйнамоқдамиз. Мен ҳам "Бунёдкор" яхши ўйин кўрсатиб, ғалабаларга эришишини ва ўз ўрнига қайтишини хоҳлайман. Бироқ, 11 нафар футболчини бир мақсад йўлида бирлаштириш осон иш эмас. Имконият бўлса, жамоада рақобатни ошириш учун янги футболчиларни олиб келамиз. 

– "Бунёдкор" бешта турда учта қизил карточка олди. Бунга муносабатингиз қандай?

– Тоҳирбекни биз ўйинни кучайтириш учун майдонга туширгандик. У режа бўйича ҳужумни кучайтириш керак эди. Билмадим, кўпинча бундай ҳолат бир сония вазиятни назорат қилмасликдан келиб чиқади. Ҳеч қайси футболчи ўзи истаб бундай қилмайди, бу 100% аниқ. Усмонали ҳам "Андижон"га қарши ўйиндан кейин анча афсусланганди. Биз бунинг устида ишламоқдамиз. Бир нарса аниқки, бу нарса атайлиб қилинмаяпти. Бу ҳам футболнинг бир қисми.

– Ўтган турда ҳам Фарҳод Ўткуровга захирага олиниши дарс бўлиши керак эди деб айтгандингиз. Бугун ҳам эрта захирага олингач, у билан бироз вақт суҳбатлашиб турдингиз. Умуман, Фарҳод Ўткиров билан нима содир бўляпти?

– Бу оддий иш жараёни. Ўтган ўйинда ҳам унга маълум талаблар қўйилганди. Фарҳод Ўткуров бу вазифаларни бажармаганди. Шундан сўнг, у машғулотларда яна ўзини кўрсатди. Бугун ҳам уни аввалроқ захирага олмоқчи бўлгандим, аммо унга яна имконият бердим. Афсуски, у ўзига берилган топшириқни яна бажара олмади. Ўткиров жуда кўп нарсага қодир. Унга ҳали етарлича имконият берилади. Бироқ, бу чексиз давом этмайди. Қачондир, унга бўлган ишонч ҳам тугаши мумкин. Шундай экан, у ўзига берилган имкониятлардан иложи борича тезроқ фойдаланиши керак. Бугунги ҳолат Ўткуровга дарс бўлиши лозим. Акс ҳолда, мураббийлар штаби билан ўз хулосамизни чиқарамиз. 

– "Бунёдкор" бугун очко йўқотдими ёки бир очкога эга чиқдими?

– Қийин савол. Бир нарса дея олмайман. Ҳамма айб ўзимизда. Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика