RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  8 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" (матнли трансляция)  12 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  3 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз" Новости

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз ротация қилишда давом этдик. Чемпионат ўйинларидан олдин ким билан ишлашда давом этишни билиб олишимиз зарур эди. Барчага имкон беришга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз даражаси тушиб кетди.

- Фикрларингиздан келиб чиқсак, жамоа Суперлигада хавфли худудни тарк этиш учун кубокни қурбон қилаяпти десак бўладими?

- Йўқ, гуруҳдан иккита жамоа чиқади. Охирги ўйинимизда асосий таркибга яқин жамоани майдонга ташлаймиз.

- Охирги иккита ўйинда тўпни дуч келган томонга тепиб юборилаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолаяпти. Гуруҳ учрашувларида шунақа қийин бўлишини билгандик. Барча жараённи меъёрида ушлашга ҳаракат қилаяпмиз. Урғуни чемпионатга қаратаяпмиз барибир.

- Йигитларда иштиёқ кўринмаяпти...

- Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бизда энди ким билан давом этиш учун хулосаларимиз бор. Охирги турда натижа учун ўйнаймиз.

- Бугунги натижа жамоа кайфиятига таъсир кўрсатадими?

- Албатта, таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Рейтинг: -2   

Комментарии

   
21 апр 23:26:12
Cr7_
Bu yil welcome to pro liga boladi
   
21 апр 22:26:34
Jamshid Abdusamadov
Кизирикни 1-2 та уйинчисидан ташкари хеч кайси бирини танимиман. Канака ротацияни гапирвоти. Асосий состав тушди уринбосарлар тушса хам тушунардим 1-лига жамоасига карши бу уйин шармандалик. Одамда сал эркаклик булса ариза езарди. Ротация килса килмаса 1-лига жамоасини кабул килди. Позорище
   
21 апр 22:19:48
Ўзбек футболининг муҳлиси
Вақтинчалик мураббийсиз, Анварбой. Бу жамоага яхшигина маблағ ажратилмас экан, минг тайёрлансангиз ҳам натижа ўзгармайди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика