RU

Последние новости

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  73 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Анвар Ғофуров: «Минскнинг иқлимига гап бўлиши мумкин эмас» Новости

Анвар Ғофуров: «Минскнинг иқлимига гап бўлиши мумкин эмас»

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари якунланиб бормоқда. Жамоанинг тажрибали ўйинчиси Анвар Ғофуровнинг йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоада ҳаммаси жойида. Футболчилар бир-бири билан аҳил, барча бир бўлиб ўйинимизни янада яхшилаш, натижа кўрсатиш учун меҳнат қиляпти. Мураббийлар штаби томонидан берилаётган вазифалар, юкламалар, кўрсатмаларни бажариш биз футболчиларга завқ бағишлаяпти, десам тўғри бўлади. Буни ўйинчиларнинг юз-кўзидан, ҳаракатларидан билиш мумкин. Минскнинг иқлимига гап бўлиши мумкин эмас!

Иккинчи даврага тайёргарликни юртимизда ҳам ўтказишимиз мумкин эди, лекин иссиқ иқлимда юклама олиш билан ҳозиргидек салқинда жисмоний кучга ишлашнинг орасида фарқ бўлади. Иссиқдаги юкламалар зиёнимизга ҳам ишлаши мумкин. Ўйлайманки, мазкур йиғиндаги юкламалар иккинчи даврада бизга фойда беради.

Агар ҳозирги ҳолатимизда иккинчи даврага кириб борсак, ўйлайманки, кўплаб рақибларимизга муаммо бўла оламиз ва асабига тегамиз. Минск йиғини давомида ҳозиргача учта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Айтиш керак, уччала рақиб ҳам каминада ижобий таассурот қолдирди. Тўғри, барча ўйинларда ғалаба қозонганимиз рақибларни кучсиз кўрсатар, аммо мен ундай демаган бўлардим. Сабаби, бу баҳсларда биз ўз ўйинимизни топа олдик. Шу боис тўп назорати бўйича рақибдан устунлик қилдик. Назаримда Белорусь клублари пасларга асосланган футбол ўйнамайди, балки шунинг учун улар бизнинг ўйинга мослаша олмади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика