RU

Последние новости

18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  5 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  11 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  4 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  6 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  12 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2

Анвар Ғофуров: "Бугунги дуранг биз тўғри йўналиш танлаганимизни исботлади" Новости

Анвар Ғофуров: "Бугунги дуранг биз тўғри йўналиш танлаганимизни исботлади"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун жуда кучли рақибга қарши ўйнадик ва қийин Ўйин ўтказдик. Учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақт етарли эмас эди. Имкон қадар тайёргарлик кўрдик. Бугунги учрашувда қайд этилган натижа мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Энди шундай услубда ўйнаймиз. Бугунги натижа футболчиларнинг меҳнати. Бугун омадимиз бизга кулиб боқди.

- "Навбаҳор" каби жуда кучли жамоага қарши тайёргарлик кўриш қанчалик қийин бўлди?

- Ўйиндан олдин бир нечта режа бор эди ва биз "А" план бўйича ўйнадик. Ўйин якунланаётган вақтида биз мағлуб бўлаётган эдик ва биз қандай ҳисобда мағлуб бўлишимиз фарқи йўқ эди. Қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар мағлубият барибир мағлубият. Биз шу сабабли ҳужумга ўтишни бошладик. Футболчилар яхши ўйин намойиш этишди.

- Бугун жамоангиз дастлабки очкони қўлга киритди. Бугунги ўйиндаги ижобий натижа футболчиларга қандай таъсир қилади. Кейинги учрашувларда қандай жамоани кўрамиз?

- 90 дақиқа давомида яхши ўйин намойиш этмаган бўлсак ҳам, натижа биз учун ижобий бўлди. Рақибимиз жуда кучли эди, таркиб томонлама ҳам ва мураббийлар томонлама ҳам.

- Жамоадаги янги легионерланинг қисмати қандай кечади?

- Ҳар бир футболчи жамоага кераклигини машғулотларда ва ўйинларда исботлаши керак. Барча футболчиларга имконият берамиз. 25та футболчимиз бор. Бугун эса янги футболчиларга имконият бердим ва легионерларга шу ўйинни давом эттириш кераклигини айтдим. Услубимизни рақибдан келиб чиқиб бироз ўзгартиришимиз мумкин.

- Дастлабки турлардаги иккита мағлубиятдан кейинги бугунги дуранг бу ажойиб натижа. Ажойиб натижа қайд этдингиз, аммо сизда эмоциялар кўринмаяпти. Бундай натижадан кейин нималарни ҳис этмоқдасиз?

- Ўзимдан ўтганини ўзим билан. Ўйиндан олдин нималар бўлганини ўзим биламан, ўйин давомида ҳам кўп ҳиссиётлар бор эди. Эмоциялар жуда кўп. Бугунги дуранг биз тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатиб берди.

Рейтинг: +18   

Комментарии

+6   
17 мар 22:46:54
Шухрат Эргашев
Узинг яхши олам яхши деганидек, Анвар яхши инсон, худо хам ишини унглаб куяди, юз кузидан билиниб турибди. Мураббийлик фаолиятига омад...
+6   
17 мар 22:15:53
O'zbek futboli XD
Bunyodkor klubimiz bugun juda yaxshi o'yin ko'rsatdi
Anvar G'ofurov futbolchilani zo'r tayyorlabti qoil
Bunyodkorni yosh o'yinchilari zo'r o'ynashti qoil
Raxmat barcha Bunyodkorni futbolchilariga
+4   
17 мар 22:12:39
Davronbek Abduvaliev
Қойил. Анвар Ғофуров бэтта ўйиндаёқ жамоа ўйини ва кўрсаткан хисобда яхши томонга ўзгариш. Кўз тегмасин.
+4   
17 мар 22:10:18
La Masia
А.Гофуров бошкарсаям бу́ларди хеч бу́маганда1давра
+3   
17 мар 23:40:31
Farhod__bek1990
Anvar G'ofurovga omad
+3   
17 мар 22:51:05
Дилмуроджон
Malades Bunyotkor
+3   
17 мар 22:12:31
Davronbek Abduvaliev
Қойил. Анвар Ғофуров бэтта ўйиндаёқ жамоа ўйини ва кўрсаткан хисобда яхши томонга ўзгариш. Кўз тегмасин.
+3   
17 мар 22:11:44
safo78
Ома мураббийни имзоси билинди койил
+2   
17 мар 23:07:53
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Легионерлар биринчи уринда жамоани эмас узини уйлиди. Биринчи максад пул. Чемпионликхам ундан кейинги уйинларда туради хатто.
+2   
17 мар 22:49:04
B N
Баъзан клуб мухлиси бўлганинг учун ўзингга ҳам ачиниб кетасан (Навбаҳор мухлиси)
+2   
17 мар 22:13:38
Uz paxtakor Uz
Футболчилар кучли дигин укам кушиламиза. Факат мураббийлар димангин кушилмемиза. Кучли буганда Узбекистон ЖЧТга чикарди Нобохор утган йили чемпион буларди.
+2   
17 мар 22:12:11
Davronbek Abduvaliev
Қойил. Анвар Ғофуров бэтта ўйиндаёқ жамоа ўйини ва кўрсаткан хисобда яхши томонга ўзгариш. Кўз тегмасин.
+2   
17 мар 22:08:01
Uz paxtakor Uz
Ёшли мураббийга кейинги уйиниларга омад
+1   
18 мар 06:48:02
каримджан султанов
...Бунёдкор янги мураббий пойқадами яхши келибди.Анваржон Ғофуровга омад!
+1   
17 мар 23:43:51
Улмасбек Маджитов
Бунёдкор бугун ажойиб уйнади, Бу ютук билан баробар Анвар акани ишларига омад, йигитлар зур харакат килишди. Насаф мухлиси.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика