RU

Последние новости

19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  2 18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  29 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  7 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  6 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  20 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2

Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан" Новости

Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"

Про лига 25-туридан ўрин олган "Шўртан" "Машъал" учравидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Дербига яраша ўйин бўлди. Тенг курашлар остида ўтди. Бизда имкониятлар кўпроқ бўлди. "Машъал" битта стандард вазиятдан фойдаланиб кетди. Уларни Суперлигага йўл олганлари билан табриклайман. Бизда ҳам имконият бор. Ҳаракат қиламиз.

- Бугунги ўйин тактикаси ҳақида сўрамоқчи эдим. Қандай бўлиши керак эдию, амалда қандай бўлди?

- Бизда имконият кўпроқ бўлди. Футболда гол урмасангиз, ғалаба қозониш қийин. Биринчи бўлимда яққол вазиятдан ўйинчиларимиз фойдалана олишмади. Машғулот жараёнида буни тушунтиравериб чарчадим тўғриси. Машғулотларда ҳам шунақа ҳолатлардан фойдалана олмайдиган ҳолатлари бўлиб туради. Бу нарса футболчига қон билан кириб жон билан чиқар экан. Буни ўзгартириш жуда қийин экан. "Машъал" биздан кучли ўйнагани йўқ деб ўйлайман. 

- Гол урилган вазият ҳақида сўрамоқчи эдим. Адашмасам ҳимоячилар ўша вазиятда сунъий офсайдни юзага келтиришга ҳаракат қилишганди...

- У вазиятни таҳлил қиламиз. Ўша ҳолатда дарвозабонимиз билан марказий ҳимоячимиз йўқ жойдан хато қилишди. Буни охиригача таҳлил қилиш керак. Кимнидир айбдор қилиш керак эмас. Мағлуб бўлдик, бунда ҳаммани айби бор. 

- Нуриддин Ҳасановнинг қизил карточкаси фикрингиз қандай?

- У билан ўйиндан кейин гаплашмас, мен ҳеч нарса демадим деб айтди. Футболчи ўзини бундай тутиши керак эмас. Ҳакам ҳеч қачон ўз қарорини ўзгартирмайди. Аксинча ҳакамга майдонга тўғри ўйнаб ёрдам бериш керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика