Анвар Бердиев: "Қўл остимдаги барча футболчилар мен учун қадрли"
12 мар 2022 20:51
Новости
Анвар Бердиев: "Қўл остимдаги барча футболчилар мен учун қадрли"
"Худога шукрки, ўз майдонимизда ғалаба қозондик. Баҳс қийин бўлди. Очилиш ўйини бўлгани боис футболчиларда ҳаяжон сезилди. Ўйинчиларга, мухлисларга ва раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман", – деди Анвар Бердиев.

- Янги номлар (Сиёвуш Хабибуллоев, Жасур Ўрунов)нинг ўйинидан қониқдингизми?
- Қўл остимдаги барча футболчилар мен учун қадрли. Ўйиннинг боришига қараб алмаштиришларга қўл урдик. Албатта, уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Сардор Абдураимов олдинги ўйинда ҳам, бугун ҳам захирага олинди. Бу нима билан боғлиқ?
- "Шўртан" билан ўйинда у майдонда кўп меҳнат қилди. Жуда кўп куч сарфлагани учун захирага олгандик. Бугун эса ўйин тақдири ҳал бўлгани боис алмаштирдик. Кейинги ўйинимиз "Бухоро" билан бўлади. Шу фактор ҳам инобатга олинди.

- Жамоа 1-ўринда бормоқда. Бу ўзига яраша босим юкламайдими?
- Ҳозир 1-ўринда бораётганимиз ҳеч нарсани англатмайди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Яна бир бор бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ва жамоа раҳбарларига миннатдорлик билдираман. Футболда кўпчилик айтганидек, "жўжани кузда санаймиз". Мавсум учун олдимизга қўйилган мақсадга эришишга астойдил ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии