RU

Последние новости

21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  62 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти" Новости

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.


"Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб беллашув бўлди. Футболчиларим ўйлаган режаларни, вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Дуранг адолатли натижа" - дейди Анвар Бердиев.

- "Шўртан" тактик жиҳатдан жуда тўғри ҳаракат қилди. Чуқур ҳимоялангани йўқ. Олдинга чиқиб рақибни кутиб олди. Айнан бугун жамоа тактик танлов эвазига очко қўлга киритдими?

- Рақиб яхши паслар билан ўйнайди. "Бунёдкор"га эркинлик берсак бўлмасди. Бугун рақибдан келиб чиқиб 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Ўйлайманки, биз танлаган тактика оз бўлсада ўзини оқлади. 

- Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда вазиятлар яратди. "Бунёдкор" темпни оширганига қарамай "Шўртан" услубни ўзгартирмади ва рақибга мослашиб олди...

- Футболчиларимизда чарчоқ сезилиб қолди. Шунинг ҳисобига "Бунёдкор" кўпроқ ҳужум уюштирди. Худога шукурки, ҳимоячиларимиз ўз ишларини аъло даражада уддалади. Футболда бир жамоа ҳужумни кучайтирса, иккинчи жамоа пассив кўринади. "Бунёдкор"га Суперлигада омад тилайман. 

- Шерзод Абдураимов ва Шерали Жўраев билан хайрлашилди. Жамоада ўйинида тушунарсиз вазиятлар бўлди. Бу ички муҳитга таъсир қилмадими?

- Улар билан ака-укадек хайрлашдик. Қатъий қарор қабул қилмасак бўлмасди. Бу қолганларга дарс бўлиши керак. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ўзини тута билиши лозим. Бу икки футболчига омад тилайман. Биз ишлашда давом этамиз. 

- Битта вазиятда ҳужумчингизга эътироз билдирдингиз. Ўзбек футболида сўнгги 5 йилликдаги ҳужумчилар муаммосининг сабаби нимада? Тўпурарларда ҳам ҳужумчилар йўқ...

-  Машғулотда ҳам ишлаяпмиз. Кўп ўйинларда анча вазиятлар яратмоқдамиз. Лекин голга айлантира олаётганимиз йўқ. Ҳужумчи ҳар доим олдинга очилишга ҳаракат қилиши керак. Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб ўта олмаса, уни ҳужумчиликка лойиқ ҳисобламайман. Ўша вазиятда жаҳлим чиқди. Бизнинг ўйинчимиз аутни узоққа отади. У ерда бирга-бир вазиятга қочиб кетса бўларди. Ёш иқтидорлар бор. Уларга эркинлик яратиб беришимиз керак. Ҳозир футболда ҳимоявий ўйинга кўп гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун ҳужумчилар кўринмаяпти. 

- Ҳимоявий футбол ўзбек футболининг қонига сингиб бўлдими? Айнан бундай услубда олдинги чизиқдаги креатив футболчилар бор салоҳиятини кўрсата олмаяпти...

- Кўряпсиз, кўп жамоаларда мураббийларга ишонч билдириш, натижани кутишни кўрмаяпмиз. 2 та турдан сўнг мураббийни ўзгартирмоқда. Жамоалар майдонга чиқишдан аввал биринчи галда ютқазмасликни ўйлаяпти. Олдин ҳужумкор футболда қандайдир шижоат бўларди. Ҳеч кимни ҳафа қилмоқчи эмасман, ҳозир шу нарса кўринмаяпти. "Шўртан" билан бунинг устида ишлаймиз. Ҳар доим ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

-1   
14 апр 22:17:46
Xaqiyqat
Ха тогри енг зерикарли ва мазмунсиз холатга келиб колган даврдамиз футболимизни. 0:0 0:1 аранг бир год уруб ëтиб олиш химояга хуллас жуда савияси паст лигамиз бор
-1   
14 апр 22:15:53
Cr7_
Anvarjon aka u eski oldingi futbollariz tugadi ! Kundan kunga o'syapti futbol ! Ur sakra tep yiqit bey begi futbollar allaqachon tugagan !
-1   
14 апр 22:14:30
Жамшид Абдусамадов
Хужумчи йуклигида таниш билишчилик ривожланган уша Журабоев нима уйинига шуртан га олинганда ва бугун нима килди хеч нарса. Оддий мисол бу. Футболимиз 2-3 йилдан кейин тамом булади. Ватанпарварлик хакикий махорати бор уйинчиларни олиш керак. Футболимиз оркадамиз мисол бугунги уйин шуртан ютиб кетарди. Бунёдкор битта аник зарба бердими 1-таймда йук. Бу бунёдкорни академиясидан чиккан хозирги пайтдаги топ уйинчилари
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика