RU

Последние новости

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8

Анвар Бердиев: "Лебедев "Истиқлол"га қайтарилгани учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман" Новости

Анвар Бердиев: "Лебедев "Истиқлол"га қайтарилгани учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман"

ПРО-Лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи Анвар Бердиев билан клубнинг олдиндаги режалари, таркибга жалб этилаётган футболчилар хусусида суҳбат ташкил этдик.

- Анвар ака, "Истиқлол" жамоасини мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?
- Авваламбор барча футбол мухлисларини кириб келган янги йил, янги футбол мавсуми билан табриклайман. Очиғини айтиш керак, ўтган мавсумда юзага келган пандемия сабаб биз ҳам, мухлислар ҳам футбол ҳавосидан тўла баҳраманд бўла олмадик. Умид қиламан янги футбол мавсумида биз аввалги даврлар каби футбол учрашувларини ўтказамиз, илоҳим барчаси ортда қолгани рост бўлсин.

Жамоамизнинг мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида айтадиган бўлсам, режага кўра биз 3-январь санасидан машғулотларни бошлашимиз лозим эди. Лекин юзага келган турли сабаблар туфайли биз йиғинни кечроқ бошладик. Кўпчиликни хабари бор, ўтган мавсумда таркибимизда ҳаракат қилган аксарият футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Ҳозирдаги таркибимиз деярли янгиланган. Мана ҳозир ҳамма шу ҳақида айтаяпти, биз "Нефтчи"да ўйнаган айрим футболчиларни таркибимизга жалб этдик. Бизга улар керак, уларнинг тажрибасидан фойдаланишни мақсад қилганмиз. Яқинда "Ҳоким кубоги" мусобақаси бошланади, мана шу турнир давомида биз оптимал таркибни аниқлаймиз, ким қолиши ёки кимдир кетиши шундан сўнг аниқ бўлади.

- "Истиқлол"нинг бугунги машғулотларида тажрибали мутахассис, жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лебедев ҳам иштирок этмоқда. Айтингчи, Лебедев жамоага қайтдими?

- Ҳа, Сергей Лебедев жамоамизга қайтди. Бизни таклифимизни инобатга олиб ушбу тажрибали мутахассисни жамоамизга қайтарганликлари учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Эндиликда яна Сергей Лебедев билан бирга ишлаймиз, мураббийлар штабида бизга яқиндан ёрдам беради.

- Анвар ака, айни дамда "Истиқлол" машғулотларида Мансур Саидов, Дилёр Ирматов, Фаррух Турдалиев каби футболчилар иштирок этишмоқда. Футболчилик даврингизда бу футболчилар билан бирга ўйнагансиз, улар билан ишлаш сиз учун қийин эмасми?

- Йўқ, албатта қийин эмас. Мен ушбу футболчиларни имкониятларини, майдонда нималарга қодир эканликларини яхши биламан. Шу сабабдан улар билан ишлаш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Ҳозирда бундан ташқари Павел Смоляченко ҳам жамоамиз машғулотларига қўшилди.

Клубимиз раҳбарияти бизга янги мавсум учун жиддий вазифаларни қўймоқда. "Истиқлол" ПРО-Лигада чемпион бўлиши учун барчамиз биргаликда астойдил ҳаракат қиламиз. Биласизлар, вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровнинг футболга бўлган қизиқиши юқори. Шу сабабдан айни дамда Фарғонадаги футбол клубларига бўлган эътибор кучли. Биз ҳам албатта яратиб берилаётган шароитларни, ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика