RU

Последние новости

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  18 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  227 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

Анвар Бердиев: "Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники" Новости

Анвар Бердиев: "Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Ўйин дербига хос руҳда ўтди. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. "Андижон" футболчиси четлатилишидан аввал шогирдларим диққатни жамлаб ўйнаётганди, рақиб 10 киши бўлиб қолгач, хотиржамликка берилдик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ундан аввалроқ Ҳумоюн Муртазоевда яхши имконият бўлганди. "Сен урмасанг, сенга уришади" деганлари бор гап. 

- Рақиб футболчисининг четлатилиши сизнинг жамоангизни салбий таъсир кўрсатмадими?

- Йўқ, аксинча бизда кўпроқ вазият уюштиришга замин яратди. "Андижон" стандарт вазиятлардан унумли фойдаланди. Шунчаки хотиржамликка берилиш оқибатида жазоландик.

- Бугунги ўйинни мураббийлик фаолиятинингиздаги энг оғир мағлубият сифатида қабул қиласизми?

- Ҳар бир мағлубият мураббийга оғир алам қилади. Чунки ғалаба қўлга киритилганда жамоаники, мағлубият бўлса мураббийники. 

- Қанотлардан асосан бир хил тарзда ҳаводан узатма орқали ўйин ташкил этилди, бу кўп ҳам самар бермади...

- Машғулотлар жараёнида бунинг устида кўп ишлагандик, билмадим, бугун шогирдларимга ҳаяжон халал берди шекилли. Хато қилишдан қўрқиб ўйин намойиш этишди. Ўйинни таҳлил қиламиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика