RU

Последние новости

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  11 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  15 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади" Новости

Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун эрта гол ўтказиб юбордик ва футболчиларимиз гўёки чарчаб қолишгандек кўринишди. Ягона ўйин тақдирини ҳал этди. "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев бугунги учрашув ҳақида.


- "Шўртан"га вазиятларни яхши якунлай оладиган ҳужумчи етишмаётгандек...

- Биз ўз имкон даражамиздан келиб чиқиб футболчиларни таклиф этдик. Футболчиларимизга ўзига бўлган ишонч етишмаётгандек. Футболчиларимиз ҳали ёш ва кейинги учрашувларда камчиликларни тўғрилаймиз. Кейинги учрашувларни Ғузорда ўтказамиз.

- Жамоангиз бугун фақатгина қанотдан оширилган паслар орқали ҳужум қилди, рақиб дарвозабони эса бундай пасларни осонлик билан бартараф этди. Айнан мана шундай вазиятда жамоага лидер етишмагандек туюлди...

- Вақт кам қолгани учун футболчиларимиз шошиб қолишди. Шахсан мен ҳам бундай футбол ўйнашга қаршиман. Устига-устак йигитлар чарчаб қолишди ҳам. Гапингиз тўғри, узун паслар рақиб дарвозабонига қулайлик яратиб берди.

- Бугун "Пахтакор" омад эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсизми?

- Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Ўтган турда "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири "Нефтчи"ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб келди. Айтганимдек, футболчиларимизга бироз ишонч етишмади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика