RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Анвар Бердиев: "Бундай майдонда ҳаттоки машғулот ўтказишга ҳам қаршиман" Новости

Анвар Бердиев: "Бундай майдонда ҳаттоки машғулот ўтказишга ҳам қаршиман"

Про лиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Жанговар дуранг гувоҳига айландик. Ғалабага яқин эдик, дея оламан. Оддий хатоларимиз эвазига дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Жамоам гол уришга қийналди. "Арал Самали" ҳам мухлислари кўз ўнгида яхши ҳаракат қилди. Ишқибозларимиздан узур сўрайман. "Бухоро" дурангни ўйлаб эмас, ғалаба учун ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимдаги ўйинни кўрсатсак олдимизга қўйилган мақсадга эришса бўлади".

- Стадиондаги муҳит ва майдон ҳақида фикрингиз қандай?
- Тўғриси бундай майдонда бирорта машғулот ўтказмаганмиз. Бунга ўзим ҳам қаршиман. Футболчилар эҳтиёт бўлиб шуғулланишди. Ушбу майдонда бир кун машғулот ўтказиб ўйинга чиқдик. Шунга қарамасдан шогирдларим иккинчи бўлимда кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Олдинга қараб интилишимиз керак. Бу ўйин тарихга айланди.

- "Бухоро" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотди?
- Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар юзага келтирдик. Кўрган бўлсангиз бир вазиятда тўп дарвоза устунига тегди. "Бухоро" икки очко йўқотди.

- Ўйиннинг навбатдаги қисмида ёғишни бошлаган ёмғир қанчалик таъсир қилди?
- Иккита жамоа ҳам бир ҳил шароитда ўйнади. Ёмғир футболчиларга қийинчилик қилмади. Футболчиларни руҳий босимдан олиб чиқиб кетиш қийин бўляпти.

- Рақиб сафидаги қайси футболчиларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
- "Арал Самали"нинг ҳужумчилари Наврўз Алимов ва Азамат Алланиёзовни яхши биламан. Ҳеч кимни ажратмоқчи эмасман. Агарда рақиб шундай шижоат билан ўйнаса кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади.

- Футболчилик фаолиятингизни катта қисмини водийда ўтказгансиз. Мураббийликни ҳам Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасида бошладингиз. Бошқа жамоада, муҳитда ишлаш қандай бўляпти?
- "Бухоро"да ёрдамчи сифатида иш бошлагандим. Лекин нима учун Даврон Файзиевни истеъфога чиқаришди билмайман. Клубдагилар яхши шароитлар яратиб беришяпти. Қашқадарё футболидан чиқиб водийда ўйнадим. Ҳаммаси тарихда қолди. Айни пайтда бор эътиборим "Бухоро" жамоасига қаратилган.

Рейтинг: +4   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика