RU

Последние новости

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  7 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  5 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  233 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  9 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  3 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

Анвар Бердиев: "Бизга битта нарса етишмаяпти - гол" Новости

Анвар Бердиев: "Бизга битта нарса етишмаяпти - гол"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

Дерби мақомидаги ўйин, голгача давом этди деб ўйлайман. Агар биз биринчи гол урганимизда ғалаба қозонардик. Ғалаба учун гол уриш керак. Вазиятлар бор, аммо улардан фойдаланишда оқсоқланаяпмиз. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклаймиз. Фурсатдан фойдаланиб "Турон" клуби раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман, ажойиб майдон ва шароит учун", - дейди Анвар Бердиев. 

- "Истиқлол" кетма-кет икки турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлди?
- Ўтган йил бошқача тактикада ўйнардик. Ҳимоядан эмас ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилаяпмиз. Машғулотларда ҳужумчиларимиз қийин вазиятлардан ҳам гол уришади, ўйинда эса омадимиз келмаяпти. "Турон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" билан баҳсга қадар машғулотларда вазиятлардан фойдаланиш учун жиддий ишладик. 90 дақиқа давомида ҳимояда ўйнаб гол ўтказмаслик қийин. Бизга гол етишмаяпти. Агар гол уриб юта олсак футболчиларнинг ишончи ортади ва ҳар сафар шундай ўйнашга одатланиб қолади.

- Трансфер ойнаси вақтида жамоани кучайтириш учун қандай ишлар олиб борилди?
- Биз истаган футболчилар ўз жамоаларида асосий таркибда ўйнашмоқда. Қолганлар эса таркибимиздаги футболчилардан кучли эмас.

- Клуб ёшлар жамоасида асосий таркибга қўшилиб кета оладиган ва кучайтира оладиганлар борми?
- Афсуски йўқ. Уларни машғулотларга жалб қилаяпмиз. Кўраяпмизки катта футболга кириб келиш учун қадам ташлашлари керак. Болалар футболида катта футболга ўтиш қийин жараён.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика