RU

Последние новости

18:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  2 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  12 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  7 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  10 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  11 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  9 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  60 13:38ФИНАЛгача...  13 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  10 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  15 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1

Анвар Бердиев: "Агар футболчи жамоага эмас, ўзи учун ўйнаса, шахсан менга керак эмас" Новости

Анвар Бердиев: "Агар футболчи жамоага эмас, ўзи учун ўйнаса, шахсан менга керак эмас"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Шўртан"  -  "Жайхун" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ғалабага эришдик.  "Жайхун" менда ажойиб таассурот қолдирди. Футболчилар охиригача курашишди. Ўзимизга керакли бўлган натижага эришдик. Йигитларга борларини беришгани учун катта раҳмат айтаман",- дейди Анвар Бердиев. 


- "Жайхун" иштирок этадиган чемпионатдан келиб чиқиб бугун йирик ҳисобда таслим қилиниши керакмиди? 

- Бундай фикр бўлмади. Кубок баҳсларида ҳар хил вазият бўлиши мумкин. "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин бу учрашувга астойдил тайёрландик. 

- Абдуғани Камолов бугун комбинацион ҳаракатларда яхши ўйин кўрсатди... 

- Абдуғани Камоловни яхши биламан. Жамоага ёрдами тегадиган футболчи. Орада маълум вақт ўйинини топа олмади. Кўрганингиздек ёмон тўп тепмаяпти. Унинг учун хурсандман. 

- Биринчи ўзгариш ҳақида. Жасур Холтўраев ўрнига Муҳриддин Зоиров тушди ва гол ҳам урди. Жасур Холтўраев қўл ҳам узатмади. Бундай ҳолат "Арал" билан ўйинда ҳам юз берган эди.. 

- Футболчи майдонга чиққанидан кейин мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни бажариши шарт. Жасур Холтўраев бугунги ўйинга киришиб кета олмади. Футболда ўзгартириб бўлмайдиган футболчи йўқ. Футболчи жамоа учун борини бериб ўйнаши керак. Агар футболчи жамоага эмас, ўзи учун ўйнаса, шахсан менга керак эмас. Бу ҳар бир футболчига тегишли. Кейинги сафар яна шундай ҳолат кузатилса, бошқа футболчи алмаштирилиши мумкин. Жамоа футболчини боқяпти, маошини, мукофот пулларини беряпти. Демак ўйинчи ҳам ҳаракат қилиши керак. 

- Футболчига қандайдир чекловлар қилинадими?

- Биринчисида Жасур Холтўраев хатосини тан олиб, кечирим сўраганди. Бир марта кечириш мумкин, иккинчисида ўрнига футболчи қидириш керак. 

- Шерали Жўраев билан хайрлашиш ёш билан боғлиқми ёки қандайдир жазо тури қўлланилганми? 

- Буни олдинги матбуот анжуманида айтдим. Шерали Жўраевга омад тилайман. Бошқа жамоага бориб қўшилса фойдаси тегади.Негадир у мавсум бошида жароҳат олиб ўйнаб кета олмади. У билан дўстона хайрлашдик.



Рейтинг:    

Комментарии

+1   
22 апр 09:20:10
Iskandar²³ Xolmirzayev
Ответ на комментарий пользователя Liverol Motor Oil
"Негадур мавсум бощида жарохат олиб уйнаб кета олмади" Вуахахахаха,нима дегони бу ака???? Жарохатни тилаб олмаса керак футболчи,жамоа учун мехнат қилаётган пайт олади,кучада оёғини қайириб олмагандур?
Qaysi miyya bilan yozasilar shunday commentlarniye, shunchaki futbolchini yomonlamasdan nomiga aytib qo'ygan gapni rost tushunib. Sal miyyaniyam ishlatib turish kerak
+1   
22 апр 07:50:19
Shovruq88
Ответ на комментарий пользователя Туйгун
Жарохат олган футболчи керакмас демокчими мана бизда футболчини кадри аслида бошка сохаларда хам ахвол шу
Jamoadoshini hurmat qilsin deyapti!Katta bolasini uyi emas deyapti!!Soqqani olyaptimi oʻynasin deyapti
   
22 апр 06:52:35
Туйгун
Жарохат олган футболчи керакмас демокчими мана бизда футболчини кадри аслида бошка сохаларда хам ахвол шу
   
22 апр 03:04:37
Liverol Motor Oil
"Негадур мавсум бощида жарохат олиб уйнаб кета олмади"


Вуахахахаха,нима дегони бу ака????
Жарохатни тилаб олмаса керак футболчи,жамоа учун мехнат қилаётган пайт олади,кучада оёғини қайириб олмагандур?
-1   
22 апр 09:21:37
Xurshidhuja
Бу енди бошка мавзуга утибди. Сиз жаноб уйин нол ариза йозсангиз булмайдими. Бет борми сизни юрагингиз нефтчида озгина насафда ушатларда юринг. Сиз сиз хам жамоани еплайдиган мураббий куп. Шу саволни узизга х ам Беринг жаноб Анвар акаси
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика