RU

Последние новости

15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  0 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  5 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  6 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7

Антонио Конте операция қилинади Новости

Антонио Конте операция қилинади

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте қаттиқ оғриқлар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади.

Жамоа устози Премьер-лиганинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборади. Бугун эрта тонгда Конте қорин қисмида қаттиқ оғриқ сезган. Натижада у операция қилиниб, ўт пуфаги олиб ташланадиган бўлди. Шу туфайли италиялик мутахассис бир неча ҳафта жамоага устозлик қила олмайди. Унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини "шпорлар"ни якшанба куни "Манчестер Сити"га қарши ўйинда бошлаб тушади.

Клуб расмий баёнот билан чиқиб мураббийга соғлиқ тилади. Ўт пуфагининг яллиғланиши туфайли унинг олиб ташланишидан кейин тикланиш жараёни бир ой вақтни талаб қилади. 

Конте иложи борича тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилади. Бироқ у 14 февраль куни Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичининг биринчи учрашувида "Милан"га қарши кечадиган сафардаги баҳсни ўтказиб юборади. 

"Тоттенхэм" "Сан Сиро"га сафар қилишдан аввал "Лестер"ни синовдан ўтказади. Шундан кейин эса жамоани "Вест Хэм" ва "Челси"га қарши учрашувлар кутиб турибди.

Клуб яқин орада Контенинг операциядан кейинги аҳволи ва Стеллинининг унинг вазифасини вақтинча бажариб туриши борасида расмий маълумот беради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика