Антонио Конте: "Менга трансфер ойнаси ёқмайди"
09 сен 2017 20:12
Новости
Антонио Конте: "Менга трансфер ойнаси ёқмайди"
"Челси" клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия Премьер-лигасида трансфер ойнасининг ёпилиш санасини ўзгартириш ҳақида гапириб ўтди.
Энди трансфер ойнаси мавсумнинг биринчи туридан аввал оҳирги пайшанбада ёпилади. Италиялик мутахассис ушбу қарорни тўғри деб ҳисоблайди.
"Бу тўғри қарор. Агар сизда аниқ режа бўлса, унда футболчиларни сотиш учун трансфер ойнасининг оҳирги кунини кутиш шарт эмас. Агар сиз клубда ким қолишини билсангиз, у ҳолда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Трансфер ойнаси - ҳар доим мураббий учун қийин пайт. Чунки, сиз янги футболчиларни кутасиз ва баъзида келишув амалга ошмайди, баъзида эса футболчиларни йўқотасиз. Шунинг учун, менга трансфер ойнаси ёқмайди. Менимча, у қисқа бўлса, янада яхши бўлади", - деб Контенинг сўзларини ёзди "Челси" клуби расмий сайти.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии