RU

Последние новости

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак" Новости

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак"

Анталиядаги сўнгги кунимизда "Андижон" Молодованинг "Петрокуб" жамоаси билан назорат учрашувида тўқнашди.

Рақиб жамоа мураббийлар штабига эътибор берар эканман Денис Романенко номига кўзим тушди. Суратларни, маълумотларни аниқлаштирсам бу 2011-2013 йилларда "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган собиқ дарвозабон. Ўйин вақтида кўришдик. У сайтимизга кичик интервью беришга рози бўлди. 

"Навбаҳор"ни доим ёқимли хотиралар билан эслайман. Наманган ажойиб шаҳар ва мухлислари ҳам шунга яраша. Стадионга келган мухлислар жамоанинг натижасидан мамнун бўлишлари учун охиригача курашар эдик. Косонсойдаги арена ёдимдан чиқмайди. "Навбаҳор" ўйнаган вақтда ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришарди", - дейди Денис Романенко. 

"Бу жамоа ҳозир ўзбек футболининг етакчиларидан бири. Ҳозир кўп нарса ўзгарганини биламан. Янги майдон, кучли таркибга эга. Чунки Косонсойда тўп тепганимизда бундай шароитлар йўқ эди. Жароҳат олишлар кўп бўларди. "Навбаҳор" ва ўзбек футболини кузатиб бораман. "Лочинлар" ўтган йили кумуш медалларига эга чиқди. Санжар Асқаралиев билан алоқаларни сақлаб қолганман. Фурсатдан фойдаланиб, барчага салом йўллайман". 

"Энг ёдда қолган ўйин "Бунёдкор"ни ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиз. "Бунёдкор" ўша пайт юлдузли таркибга эга эди. Бир нарсани айтишим керак, Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак (кулади). Бу шундай футбол севар шаҳар. Кўпроқ довондаги таксислар билан қизиқарли воқеалар бўларди", - дейди наманганликлар собиқ дарвозабони. 

"Навбаҳор" либосидаги сўнгги учрашувим "Шўртан"га қарши кечган. Ўйинда жароҳат олган эдим. Ҳозир эса "Петрокуб" ва Молдова терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боряпман. Ҳаёт давом этмоқда. 

"Навбаҳор"да бу мавсум мақсади жиддийлиги аниқ. Жамоа бу йил ҳам чемпионлик учун курашади, деб ўйлайман. Клубнинг яхши ҳомийга эгалиги ҳақида эшитдим. Бундай мухлислар албатта чемпионликни бирга нишонлашга ҳақлидирлар. Жамоага омад тилайман", -  дея сўзларини якунлади Денис Романенко.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика