RU

Последние новости

15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  0 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  3 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим” Новости

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим”

“Монако” бош мураббийи Тьерри Анри Франция чемпионати 21-турида “Страсбург”дан (1:5) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Маркуш Лопешга нисбатан қўполлик ишлатилганида VAR тизими нимагадир ишламай қолди. Нега бундай бўлди? Ўша вазиятдан салгина ўтиб, тизим ишлай бошлади. Қизиқ ҳолат. Ҳакамнинг айтишича, фақат ўша вазиятда VAR ишламай қолган. Мен “Монако”га келганимдан буён ҳозирги пайтгача ҳеч қачон ҳакамлар ва ҳакамлик ҳақида гапирмагандим. Сабр косам тўлди, чамамда. 

Биз биринчи бўлимда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамай рақибга нисбатан яхшироқ кўриндик. Айнан ўша вақтда биз гол урдик ва яна пеналти тепишимиз лозим эди. “Монако”га келганимдан буён айтиб келаяпман: биз юқори дивизионда ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Танқидларга эътибор қилмасдан ишлашда давом этишимиз, ҳаммасини қайтадан бошлашимиз лозим. 

Налдо ҳақли тарзда қизил карточка билан жазоланди, чунки у сўнгги ҳимоячи эди. Ўша вазиятда у хатога йўл қўйди ва буни ўзи ҳам тан олди. У мен жамоада иш бошлаганимдан буён бизга фақат фойда келтираётган эди” дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Монако” матбуот хизмати. 

“Монако” Франция чемпионати 19-туридан сўнг 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. “Страсбург” эса 32 очко билан 5-ўринга кўтарилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика