Анри футболчилик фаолиятини якунлади ва "Sky Sports" эксперти бўлди
16 дек 2014 14:17
Новости
Анри футболчилик фаолиятини якунлади ва "Sky Sports" эксперти бўлди
"Монако", "Ювентус", "Арсенал", "Барселона" ва Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри футболчилик фаолиятини якунлади ва Англиянинг "Sky Sports" канали экспертига айланди.
Энди у "Sky Sports" каналида Гари Невилл, Жейми Карагер, Жейми Реднап ва Грэм Суннес билан ишлайди. Француз 2015 йилдан каналда ўз ишини бошлайди.
"Омадлиман, фаолиятим жуда ажойиб ўтди, кўплаб ширин хотиралар қолди. Энди эса "Sky Sports"даги янги ишимни бошлашни сабрсизлик билан кутяпман. Камина энг яхши жамоаларда тўп тепган ва эндиликда телевидиниянинг энг яхши жамоаси қўшиляпман" - дейди Анри.
Комментарии