RU

Последние новости

14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  2 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  2 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  19 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади Новости

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади

"Ростов" ҳамда "Анжи" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 12-тур ўйинидан сўнг (1:0) ростовликлар устози Валерий Карпин баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Жамоани нима учун мақташим керак? Ҳаммаси учун. Масалан, ажойиб биринчи тайм туфайли. Режалаштирган барча ишимиз амалга ошди. Тезкор прессинг, тўп йўқотишдан сўнг уни олиб қўйиш. Тезкор гол урмоқчи эдик, вазиятларга эга бўлдик, аммо ҳаммасидан ҳам фойдалана олмадик. Бу менинг қўл остимдаги энг яхши биринчи бўлим бўлди. Ҳар томонлама. Сўнгги сонияларни ҳисобга олмасак, баҳснинг иккинчи қисми ҳам муваффақиятли ўтди. Биринчи бўлимда ҳужумимиз машқ қилди, иккинчисида эса ҳимоямиз.

- Жамоани муаммоси бор рақибга қарши тайёрлаш қийинми?

- Йўқ. Биз бунгача иккита ўйинда мағлуб бўлдик, диққатни бир жойга тўплашда муаммо бўлмади. Йигитларга "Анжи" пул учун эмас, ўзи учун ўйнаётганини айтдим. Улар учун ҳар бир ўйин худди сўнгги учрашувдек. Футболчилар ҳозирданоқ ўзини бошқа клубларга сотишяпти.

- Скопинцевнинг четлатилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ўйин таассуротига таъсир кўрсатди. Бошқа ўзгаришлар бўлиши керак эди. Баъзи режалар парчаланди, ўзгаришлар бўлди. Аммо четлатишдан сўнг қанот ҳимоячиси жойида ўйнаган Элдор Шомуродовни алоҳида таъкидлаб ўтишим керак.

- Скопинцевга нисбатан қандайдир чоралар кўриладими?

- Уришиб берамиз, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Четлатилиш амалга ошиб бўлган.

- Таркибда ўзгаришлар бўлди. Абаев ва Ионов майдонга тушмади. "Локомотив"га қарши баҳсдан сўнг шундай қарорга келдингизми?

- Бугун Ионов ёқтирадиган бўш ҳудудлар бўлмади. Бошқа ҳужумчидан (Элдор Шомуродов) фойдаланишга тўғри келди. Танловим ўзини оқлади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика