RU

Последние новости

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  2 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  14 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Англияни Англияга кузатиб қўйган Лазиз Мирзаев. "Одил Аҳмедов ФА"дан ЖЧгача. Новости

Англияни Англияга кузатиб қўйган Лазиз Мирзаев. "Одил Аҳмедов ФА"дан ЖЧгача.

Кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда давом этаётган жаҳон чемпионатида Англия устидан 2:1 ҳисобда ғалаба қозониб 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

Хабарингиз бор, 2015 йилдан бери ўзимга иккинчи касб сифатида болалар футболини танлаганман. Бундан 8 йил аввал, 2015 йилнинг декабрь ойида Тошкентда "Келажак Юлдузлари" мусобақасини ўтказдим. Унда 2006 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашдилар. Улар энди 9 ёшни қарши олгандилар. 


Мусобақада бор йўғи 4 та жамоа қатнашди, «Локомотив», «Бунёдкор», «Спартак» ва «Пахтакор». Ёш локочилар сафида залда ҳаракат қилга Лазиз Мирзаевни ўшандаёқ пайқаганман ва мусобақа якунида унинг учун махсус ролик ишлаттирдим. Буни қаранг, 2019 йилга келиб бу болакай 13 ёшида клубимизга келди. Уни келишига сабаб марказий ҳимоячимиз Дилшод Абдуллаевнинг отаси бўлди. Болалар футболида йўқ бўлиб қолган Лазизни қидириб топади. Кейин билсак, ўша йилнинг баҳорида у футболни ташлаб юборган. Қаҳрамон ака (Абдуллаевнинг отаси) уни топиб, мураббийимиз Жаҳонгир Усмоновга олиб келган. Биринчи машғулотнинг ўзида менга қўнғироқ бўлди, сафарда эдим.


- Ало!

- Ало!

- Қаерда юрибсиз, битта шунақа 2006 келди, "томиз" кетиб қолади.

- Қаердан?

- Жамоаси йўқ, футболни ташлаб юборган экан.


Қисқаси, август ойини охирлари эди. Жамоамизнинг рўйхатидан ўтказдик. Кўп ўтмай 2006 йиллар ўртасидаги Республика чемпионати бўлиб ўтиши керак. Лазизни эса паспорти йўқ. Таваккал, отаси шуғулланадиган бўлди, чиқмаган тақдирда биз билан айланиб келади. Навоийга кетдик. Биринчи турда Андижон терма жамоасига қарши ўйнашимиз керак. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолганки, аммо паспорт йўқ. Мураббий Лазиз Мирзаевни захирага олди. Ўйин бошланиши билан отасидан қўнғироқ, - Ало, паспорт тайёр, телеграмдан расми кетди, эртага таксидан чиқариб юбораман.


Суратда ЖЧда ўйнаётган яна кимларни кўрдингиз? Комментарияда ёзиб қолдиринг.


Шу тариқа иккинчи бўлимда майдонга тушган Лазиз, турнир сўнггида (финалда Сирдарёни 9:3 ҳисобда мағлубиятга учратганмиз. Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд ҳисобланади) энг яхши футболчи номинациясини қўлга киритган. Шу-шу терма жамоа сардори. Бугун у Англия дарвозасига жарима зарбасидан жуда чиройли гол урди.


Аслида бу терма жамоадаги барча болалар мен учун қадрдон. Бугун ўзим билан елкама-елка "Одил Аҳмедов ФА"ни юқори чўққига олиб чиққан болалар билан интервью қилиш бахтига эришиб турибман. Мен учун бу ЖЧ аввалгиларидан анча қадрли бўлди. Эътибор қилган бўлсангиз, гол уриб йиғлаб юборди. Бу голни у мусобақа бошидан бери кутаётганди. Бугун буни уддалади!


Демак, бу Лазиз Мирзаев ҳақидаги кичик ҳикоя эди. Энди эса у билан кичик интервьюни эътиборингизга тақдим қиламан.


"Жаҳон чемпионатигача анча йўлни босиб келдик. Бу йўлларда "Локомотив"да фаолиятимни бошлашимдан, "Одил Аҳмедов ФА" орқали шу ҳолатга келишимгача 11 йил ўтибди", - дейди Лазиз Мирзаев. 



- Ниҳоят гол уриб босимдан чиқиб кетдинг, маза бўлган бўлса керак? 

- Ҳа, нимасини айтасиз. Аввало мен биринчи ўринга жамоанинг ғалабасини қўяман. Бу жамоавий ўйин, лекин олди қаторда ўйнаётган футболчининг вазифаси гол уриш бўлганлиги учун, бироз ишим юришмаётганидан асабийлашаётгандим. Англияга қарши ўйинда гол уриб шу чуқурликдан чиқиб олдим. Тўпни олдига келганимда, бу зарба ортида миллионлаб томошабинларимиз ва байроғимиз кўз остимга келди. Буни таърифлаб бера олмайман, ҳаммаси сониялар ичида бўлди. 




- Жаҳон чемпионатида ўйнаш зўр бўлса керак?

- Нимасини айтасиз. Осиё чемпионатида керакли натижага эришганимиздан кейин шу кунни кутиб яшадик. Биринчи ўйин жуда қийин ўтди. Малини ўзингиз ҳам кўрдингиз, йигитлари анча тетик. Кейинги иккита ўйинда ирода кўрсатдик, мураббийларнинг кўрсатмасига амал қилдик. Канада билан ўйин жуда муҳим эди. У ердаги ғалаба Испания билан дурангга пойдевор бўлди.


- Энди Францияга қарши ўйнаймиз, бунга нима дейсан?

- Бизда босим йўқ. Ҳамма ўйинга бир хилда тайёрланамиз. Чунки ЖЧда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Англия ҳам бунга ишонч ҳосил қилган бўлса ажабмас. Биз чорак финалда ўйнаймиз. Ҳаммамиз бу қандай ўйинлигини яхши тушунамиз. Сиз орқали, ҳаммага раҳмат айтиб қўйган ҳолда, фақат мухлисларимиз учун жонимизни бериб майдонга тушишимизни айтаман. Раҳмат яна бир бор.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика