Аньелли нима сабабдан Суперлига кераклигини айтди
26 фев 2023 11:36
Новости
Аньелли нима сабабдан Суперлига кераклигини айтди
"Суперлига керак. Агарда барчаси ҳозиргидек олдиндан айтиб бўладиган қолип остида кечадиган бўлса, одамлар футболдан узоқлаша бошлайди. Масалан, Нидерландияда мамлакат грандлари Европа миқёсидаги совринларга даъвогарлик қила олмаса, уларнинг ўйинини кузатадими?
Бу ерда янги ғоя бир қанча дивизионда ўйнаётган топ-клубларнинг даражасини тенглаштиради. Бу барча учун керак. Бу лигага Европанинг 60-80 клубини чорлаш лозим. Европадаги 13 йиллик иш тажрибам мобайнида мен ким қандай ишлашини яхши биламан. Улардан кўплаб ғояларни олганман ва барча учун адолатли қарорларни чиқаришни биламан.
Европадаги катта трансфер бозорини асосан ЕЧЛда қатнашадиган клублар эгаллашган, демак, энг катта фойда оладиган клублар ҳам айнан улар. Агарда йўналиш шундай давом этаверса, Англия ва Испания клублари бошқалардан илгарилаб кетади, қолганлар эса шунчаки паст клуб бўлиб қолади. Балки ПСЖ ва "Бавария"ни ҳам ушбу рўйхатга киритишимиз ҳам мумкиндир.
Шу сабабли спортга демократия олиб кирилиши тарафдориман. Польша клуби ҳам юқори натижаларга эришиши керак. Уларда ҳам футболга бўлган эхтирослар юқори даражада", - деди Аньелли.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии