Андрей Шипилов: "Пахтакор"га қарши охиригача ўйнадик"
10 ноя 2018 18:54
Новости
Андрей Шипилов: "Пахтакор"га қарши охиригача ўйнадик"
"Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун биринчи таймни яхши ўтказдик. Рақиб кўп куч йўқотди. Биз иккита стандарт вазиятда имконият бўлди. Иккинчи таймда "Пахтакор" кўп хато қилди, аммо кутилмаган иккита қанотдан узатилган тўпдан сўнг иккита гол ўтказдик. Ҳимояда ўйнасанг доим кўп куч йўқотасан. Биз охиригача ўйнадик, гол уришга ҳам эришдик. Бугунги кунда ким тайёр бўлса ўшаларни майдонга туширдим. У ёшми ёки ёши каттами фарқи йўқ. Мен футболчининг паспортига қарамайман", - дейди Андрей Шипилов.
Комментарии