RU

Последние новости

13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  1 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   4 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  4 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  5 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  6 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  7

Андрей Шипилов: “Омад биз томонда бўлди” Новости

Андрей Шипилов: “Омад биз томонда бўлди”

«Металлург» - «Навбаҳор» жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Металлург” жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Олдинги ўйинларда ҳужумлар ўз якунига етмай, жамоамизнинг унчалик ҳам омади келмаётганди. Шу боис, ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. “Навбаҳор” 22 август куни Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида “Насаф”га қарши жуда яхши ўйин ўтказганди. Аммо ўша баҳсда наманганликлар мағлубиятга лойиқ бўлмаса-да, имкониятни бой берганди. Ўша учрашувда “Навбаҳор” футболчиларининг кўп куч сарфлашганини билардик.

Шу боис, мазкур ўйиннинг биринчи бўлимида устунлик кўпроқ шогирдларим тарафида бўлди ва адашмасам, йигитлар 7 марта бурчак зарбасини амалга оширишди. Шунингдек, рақиб дарвозаси томон ҳам зарбалар йўлланди. Наманганликлар эса худди Андижондаги каби кўпроқ ўз дарвозаларини дахлсиз сақлаш борасида ўйлашди.

Иккинчи бўлимда меҳмонларда дарвозани ишғол этиш учун иккита юз фоизли имконият юзага келди. Аммо ўша вазиятда дарвозабонимиз Александр Лобанов ажойиб ўйин намойиш этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, биринчи бўлимда ярим ҳимоячимиз Музаффаржон Музаффаровнинг жарима зарбасини мезбонлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлганди. Лекин унинг тўп киритган вазиятда амалга оширган иккинчи жарима зарбасини ҳеч қайси дарвозабон қайтара олмасди.

Бир сўз айтганда, ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди. Бугунги ғалаба учун барча йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, дейди Андрей Шипилов.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика