Андрей Шипилов: "Ноябрь ойида чемпионатни тугатсак ҳам бўларди"
03 ноя 2020 19:30
Новости
Андрей Шипилов: "Ноябрь ойида чемпионатни тугатсак ҳам бўларди"
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун бизни оғир ўйин кутиб турганини билардим. "Сўғдиёна" доим бизни мағлуб этишни истайди, биз ҳам худди шундай. Кичик дерби десак ҳам бўлади.
Бугун барчага қийин бўлди. Энди миллий терма жамоа йиғини бошланади. Ноябрь ойида чемпионатни тугатса бўларди, жароҳатларни даволаш ва янги мавсумга тайёргарлик кўрсак ҳам бўларди. Бу менинг қарорим эмас.
Натижа мутлақо адолатли бўлди", - дейди Андрей Шипилов.
Комментарии