RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  21 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  3 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Андрей Шипилов: "Мураббийлар штаби фаолиятини меваси шундай ўйинда кўрингани жуда ёқимли" Новости

Андрей Шипилов: "Мураббийлар штаби фаолиятини меваси шундай ўйинда кўрингани жуда ёқимли"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Локомотив"га қарши учрашувидан кейин "Металлург" устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ушбу учрашувга тайёрланиш учун етарлича вақтга эга бўлдик. Бироқ тайёргарликда ҳеч қандай эътиборга молиқ жиҳатлар бўлмади. Рақибнинг кучини тўғри ҳисобга олдик. Биринчи бўлим давомида тўпни ушлаб туриш борасида анчагина оқсадик. "Локомотив" ўйинни анчагина фаол бошлади. Бундай бўлишини барча кутганди. Бироқ бундай майдонда ёмон ўйнашнинг иложи йўқ. Ҳа, биринчи бўлимнинг ўзида ғалати гол қўйиб юбордик. Танаффусда йигитларга ҳали ҳеч нима йўқотилмаганини, барчаси олдинда эканлигини ва курашиш кераклигини тушунтирдим. Иккинчи бўлимда ўйинни биз назорат қилганимизни барча кўрди. Рақибдан кўра кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. Ўйиннинг охирги дақиқаларида эса икки жамоа ҳам юқори нотадаги ўйин таклиф қилишди. Бизда ҳам, уларда ҳам яхши вазиятлар юзага келди. Намангандаги каби гол киритиб, 3 очкони ўзимиз билан олиб кетишимиз мумкин эди. Ҳозир сентябрь ойи. Ҳар бир очко сув ва ҳаводек жуда муҳим. 

Бекободдаги ўйиннинг биринчи бўлимида "Локомотив" жуда яхши ўйин намойиш қилганди. Жамшид Искандеров жуда ажойиб хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди. Терма жамоа футболчилари ҳам юқори сифатли ўйин кўрсатишди. Бироқ ўша куни ҳам иккинчи бўлимда биз яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Ҳозир эса умуман бошқача ҳолат. Жамоада мураббийлар штаби ўзгарди. Шу боисдан "Локомотив" ўз ўйин услубини бироз ўзгартирди. Ўша куни "Локомотив" жуда ёрқинроқ ўйин кўрсатгандек назаримда. Бугун ҳам улар муносиб туриб бера олишди.

Катта шароитларга эга бўлган жамоалар майдонда туриб қолмаслиги керак. Термадан қайтган Арсланмират Аманов, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Тимурхўжа Абдухолиқов каби футболчилар ҳам ажойиб ҳолатда эканлиги кўринди.

Бугунги натижадан кейин биз тактик ва жисмоний ҳолатимиз яхши эканлигини кўрдим. Мураббийлар штабининг фаолияти меваси шундай ўйинларда кўринаётгани жуда, жуда, жуда ёқимли албатта.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика