RU

Последние новости

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  50 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Андрей Шипилов: "Жўжани кузда санашади" деб бежиз айтишмаган" Новости

Андрей Шипилов: "Жўжани кузда санашади" деб бежиз айтишмаган"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

- ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффус футболчиларнинг ҳолатига таъсир қилишидан чўчигандик. Ҳужум чизиғимизда ўйинимиз қовушмади. Биринчи бўлимда шубҳамиз тўғри чиқди. Меҳмонлар эса жуда ақлли ҳимояланишди.

Танаффусда шогирдларимдан тўпни ушлаб турмасдан, тезроқ олдинги чизиққа етказиб беришларини сўрадим. Ўйинчиларни ҳам тўғри алмаштирдик деб ўйлайман. Тошқўзиев ҳамда Абдуллаевларнинг майдонга туширилиши ўйин тақдирини ҳал этди. Ҳар иккаласи гол уришди ва киритилган голларда бевосита иштирок этишди. Ўз уйимизда анчадан буён ғалаба қозона олмай келаётгандик. Асосан сафар учрашувлари очко жамғардик. Охирги марта уйда “Навбаҳор”ни ютган эдик. Бугун футболчилар ўйлайманки, сермаҳсуллик ва чиройли комбинациялар билан мухлисларимизни хурсанд этишди.

Олдинда иккита қийин ўйин турибди. Бугунги ғалаба футболчиларимизнинг руҳиятига кўтаринкилик бағишлайди деб умид қиламан. Мавсумни юқори тонда якунлашни хохлаймиз. “Жўжани кузда санайди” деб бежиз айтишмаган. Айни пайтда барча жамоалар қимматли очколар “изига тушишган”. Бугунги ғалаба билан шогирдларимни, мухлисларимизни табриклайман. “Динамо”га эса кейинги ўйинларда муваффақият тилайман, дейди Андрей Сергеевич.


Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика