RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ" Новости

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

Coca Cola Суперлига 24-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Фақат вазиятлардан фойдаланишда оқсоқландик. Ўйинни боришини, тўпни назорат қилдик. Кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз",- дейди Андрей Шипилов.

- Александр Лобановнинг бугун захирада қолдирилишига сабаб нима? "Бунёдкор" билан ўйинни яхши ўтказа олмагани учун бугун майдонга тушмадими? 

- Унинг ўйинидан қониқяпмиз. Бизда ротатция кетмоқда. Қўл остимиздаги бошқа футболчиларни ҳам текшириб олишни истадик. Александр Лобанов ҳозирда чемпионатимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Буни кўпчилик кўра олмайди, баҳоламайди. Акмал Турсунбоев яхши мактаб кўрган. Бугун унга имконият бердик. Ўзини кўрсата олди, ишончимизни оқлади. Яхши шаклланган жамоада бир нафар кипер бўлмаслиги керак. Камида учта дарвозабон бўлиши лозим. Ёшлар терма жамоамизга номзод Владимир Вагин жароҳат олган. Ҳозирда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Мавсум охири, барчага ўйин амалиёти берамиз. 

- Бугун таркибда кимнинг ўйини маъқул келди?

- Барча 11та футболчи яхши ҳаракат қилди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Гоҳида жамоа муносиб ўйин кўрсатади лекин натижа ўхшамайди. Айрим пайт эса акси кузатилади. Пенальти борасида танаффусда кўрсатишди. Пенальти йўқ эди. Яна кўриб чиқамиз. Аммо буни муҳокама қилмоқчи эмасман.



Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика