Андрей Шипилов: "Динамо" бугун ҳақли тарзда ғалаба қозонди
06 апр 2019 20:43
Новости
Андрей Шипилов: "Динамо" бугун ҳақли тарзда ғалаба қозонди
“Динамо” – “Металлург” учрашувидан сўнг (2:1) меҳмонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдирди:
"Ушбу шаҳарда, бундай яхши ҳолатдаги майдонда ўйнаш жуда ҳам ёқимли. Биринчи галда “Динамо” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ғалабага ҳақли тарзда эга чиқишди. Зеро футболда хатолар асло кечирилмайди. Рақиб эса бугун ғалабага иштиёқи баланд эканини 95 дақиқа давомида намойиш эта олди. Биз эса яратилган жуда кўплаб қулай вазиятларни голга айлантира олмадик. Бундай хатоларимиз эса рақибга қўл келди. Энди душанба кунидан эътиборан келаси баҳсга ҳозирлик кўришга киришамиз", - деди мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии