RU

Последние новости

02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  0 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19

Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик" Новости

Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қўқонликлар бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Мавсум очилиши билан барчани табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, чиройли тўқнашув гувоҳи бўлдик, кураш охиригача кечди. Футболчиларимни ёмон ўйин кўрсатди ёки ғалаба қозонишни исташмади деб айблай олмайман. Биз ҳам охиригача ҳаракат қилдик. Кийим алмаштириш хонасида ҳаммага илиқ гапларни айтдим. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Тўғри, баҳсни бироз ишончсиз бошладик. Бу нима билан боғлиқлигини ўрганиб чиқамиз. Спортда шундай: ҳаяжон ҳаммада бўлади. Бу энди биринчи тур. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Агар шундай ўйнашда давом этсак, ҳали омадимиз келади. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- "Қўқон-1912" жамоаси яхши таркибга эга эканлиги кўринди. Дарвозабондан тортиб ҳужумчиларгача - ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин бугунги ўйинда кўрдикки, ҳужумчилар тўғри ўйнай олмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Эҳтимол, гол урмаганимиз учун бўлса керак, ҳужумчилар ўзини кўрсата олмагандек кўринган бўлиши мумкин. Аммо улар бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Менга қолса жамоани чизиқларга ажратмаган маъқул, футболни бутун жамоа ўйнайди. Ҳужумчиларимизда ҳам вазият бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Иккинчи таймда бир нечта имкониятга эга бўлдик. Бурчак тўплари тепдик, жарима зарбаларини амалга оширдик. Биз учун ким гол уришининг фарқи йўқ, муҳими ўша голни уриш. Туркиядаги йиғинимизда ҳамма ўзидан яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилди. Ўртоқлик ўйинларида бошқа чизиқ вакиллари ҳам тўп киритди. Бу борада кўнглим тўқ дея оламан.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
27 фев 23:25:04
Акмал Аляров
Қўқон учун ЭНГ катта хато тренер танлашда бўлди
   
28 фев 10:33:30
ARus
Андрей Шипилов " жуда зур тренер"
У 2022 йилда " Dinamo" мураббии Предраг Роганни ӯрнига ишга киришиб "Dinamo турнир жадвалидаги аҳволни дабдала қилиб қочиб кетган эди.
Салкам 4 йилдан кейин яна футболда яна курина бошлабти
Охири бахайр бӯлсин.
   
28 фев 10:26:25
Akbar Umarov
Ответ на комментарий пользователя Акмал Аляров
Қўқон учун ЭНГ катта хато тренер танлашда бўлди
Trener yomon emas
   
28 фев 10:26:03
Akbar Umarov
Ana bo'lmasam lekin futbolda gollar urganlar yutadida
   
28 фев 06:10:47
Азим Исмаилов
Шмпилов ты профукал старт!!! ты вообще не оправдал ожидание!!! тебя кто поставил???
   
27 фев 22:25:19
Abb
Сан йукол сан тренер эмас ан аут.
   
27 фев 22:09:48
Soccerland777
Апрелни охирида кетасан. Майгачаям етолмисан. Мураббиймаску бу
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика