RU

Последние новости

20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  7 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  5 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  11 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  10 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..." Новости

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..."

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.




"Яхши ўйин бўлди. 75 дақиқа давомида ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб турдик. Биттагина тактик хато туфайли стандартдан гол ўтказиб юбордик. Рақиб яхши ўйнади, биз ҳам тактик томонлама яхши тўп тепдик. Гол ўтказиб юборилгунга қадар жуда хотиржам эдим. Ўша вазиятни томоша қилдим, жуда қўпол хатога йўл қўйилган, тажрибали футболчилар бундай хатога йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Нима ҳам дея олардим, "Насаф"ни табриклайман. Яхши жамоа ва яхши ўйин намойиш этмоқда.

Бугун захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади. Бобожоновни алмаштирганим менинг ҳам хатоим бўлди. У жуда ҳам фойдали ўйнаётганди. Яна бешта тур қолди, футбол ўйнашни давом этамиз", - дейди Шипилов. 

- Охирги 4-5та ўйинда "Металлург" юта олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда...

- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. "Бухоро" билан ўйинда жуда кўп вазият яратгандик. Бугун у қадар кўп имконият яратмадик, лекин ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эдик. Бунинг устида кўп ишлаяпмиз, балки машғулотларда вазиятларни якунлаш борасида ишлашни тўхтатсак гол уришни бошлармиз. Балки кимдир футболда барча нарсага эришиб бўлдим деб ўйлаётгандир, бу фақат унинг шахсий фикри ва бу хато. Ҳар куни машғулотда исботлашинг керак. Машғулотда бор кучинг билан ишламасанг тўп ҳам дарвозага кирмайди. Демак, маҳаллий ёшлардан топ ҳужумчи излаймиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Биринчи таймда кўп ноаниқ паслар берди.
- Ҳа, буни тўғри сездингиз. Биринчи таймда тўп билан кўпроқ муомала қилишини айтдим. У тўпсиз ҳам фойдали ўйнай оладиган футболчи. Дониёр ўйинимизни сусайтиргани йўқ. Барчада пасайиш бўлади, у биринчи турдан буён ўйнамоқда ва кўплаб голли узатмалар берган. Нарзуллаевнинг ўйинида у қадар пасайиш бўлган деб ҳам айтмаган бўлардим, бизда бутун мавсум давомида "ўрада" юрган футболчилар бор.


Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика