RU

Последние новости

23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  90 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 22 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  41 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  4 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар" Новости

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар"

Суперлиганинг 12-турида "Сурхон"га қарши баҳсдан кейин "Динамо" устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Керак бўлмаган жойда биринчи голни ўтказиб юбордик. Шундан кейин тезда ўзимизга келиб, ҳисобни тенглаштириб олгандик. Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик. Яхши вазиятлар юзага келтирдик. Етарлича стандартлар ва бурчак зарбаларига эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса тактик томонлама оқсадик. Натижада сен урмасанг, сенга уришади қабилида футбол бўлди. Ҳисоб 1:1 пайтида 100 фоизлик имкониятга эга бўлдик, ундан фойдаланиш шарт эди. Қўпол хатодан кейин биринчи пенальти, кейин иккинчиси... Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтириш ўрнига баттар ёмонлаштирди. Билмадим. Танаффус вақтида яхши машғулотлар қилдик, назорат ўйинлари ўтказдик. Билмадим...

- Футболчилар билан хатолар ҳақида гаплашганмидингиз?

- Ҳа. Суҳбатлар давомида айтган гапларим, қайта ва қайта кўрсатган хатоларим яна такрорланди. Дарвозабонимизни бугун умуман танимадим. Биринчи бўлимда сал-пал ўйинимиз чиқаётганди, аммо иккинчи бўлимда футбол ўйнашдан тўхтаб қолдик. Нимагалигини билмаяпман. Захирадагилар орқали ҳам ўйинни кучайтира олмадик.

- Демак, натижа ўйинга мос бўлди-ми?

- Йўқ, шунчаки 1:1 пайтида гол уриш керак эди ҳолос. Футбол эса бундай хатоларни кечирмайди. Урмасанг, ўтказиб юборасан. Меҳнат қилмасак ҳам майли эди. Рақибга жиддий ёндашдик, учрашувга юқори кайфиятда тайёрландик. Ҳеч қачон футболчилар ўз касбига бундай енгил қарамаслиги керак. Албатта, мураббий сифатида бирор жамоа бошқарувини қўлга олгандан кейин барча гапни ҳам айтавермаслик керак. Бироқ ростдан ҳам профессионал футболчилар ўз касбига доимо юқори даражада эътибор бериши лозим. Балки мураббий сифатида футболчиларимга барча маълумотларни етказиб бера олмагандирман. Бироқ аминманки, биз рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиққандик. Бу ўйинга 3 ҳафта давомида жиддий ҳозирлангандик. 

- Давра якунига қадар "Қўқон-1912" ва "Насаф"га қарши баҳслар бор. Ушбу учрашувлар ҳақида нима дейсиз?

- Йигитларни рухий чуқурликдан олиб чиқиш керак. "Динамо" каби жамоаларнинг бундай ёмон ҳолатга тушиб қолишини умуман истамайман. Ушбу икки ўйиндан кейин турнир жадвалида ижобий ўзгаришлар бўлмаса, раҳбарият билан гаплашиб олишим керак бўлади. Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар.

- Ушбу учрашувдан кейин раҳбариятдан истеъфо сўрамайсизми?

- Ҳозирча йўқ. Ҳозирча таслим бўлмайман. Жамоанинг бундай ҳолатда бўлишини истамайман. Биринчи даврадан кейин натижаларга қараймиз.

- Пенальтиларда ҳакамга эътирозингиз йўқми?

- Йўқ, барчаси жойида. Биз ёш болаларча қўпол хатоларга йўл қўйдик. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика