RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Андрей Шипилов: “Алланиязов ва Турғунбоев бизни мағлуб этишди” Новости

Андрей Шипилов: “Алланиязов ва Турғунбоев бизни мағлуб этишди”

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (3:0) жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ва бекободликлар футболчиси Зафар Тўраев иштирок этишди.

-Мухлислар чиройли, ҳужумкор футболнинг шоҳиди бўлишди. Биринчи таймда ақлли ўйнадик. Мезбонларга яққол имконият бермадик.Бизда эса аксинча иккита голлик имконият бўлди. Агар дарвозабон билан яккама якка вазиятни голга айлантира олганимизда, якуний натижа ҳозир тамомила бошқача бўларди.

"Навбаҳор" иккинчи таймда омадли ўйинчи алмаштиришни амалга оширди. Алланиязов билан Турғунбоев иккаласи амалда бизни мағлубиятга учратишди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак,-дейди Андрей Сергеевич.

-Бугун омадимиз чопмади. Иккинчи таймда ташаббусни мезбонларга бой бериб қўйдик ва мағлубиятга учрадик. “Навбаҳор”чиларни ғалаба билан табриклайман. Камчиликлар устида ишлаймиз ва кейинги турларда ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз,- дейди Зафар Тўраев.

"Металлург" матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика