RU

Последние новости

14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  0 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  2 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  1 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  3 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  2 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак" Новости

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак"

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасининг мудофаа чизиғида Алексей Ларин ва Андрей Мишченко жуфтлиги ҳаракат қилмоқда.

 Биринчи даврада АГМК шарафини ҳимоя қилган Мишченко ёзги трансферлар ойнаси вақтида фарғоналиклар таркибига келиб қўшилди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров "Пахтакор"га қарши кечган ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқди. 


- Андрей АГМКдан "Нефтчи"га ўтиш қарори қандай юзага келди? 

- Ҳар бир футболчи сингари мен ҳам ўйнашни истайман. АГМКда имкониятларимни тўлиқ кўрсатишим учун ўйин амалиёти етишмади. Бу паллада менга Виталий Григорьевичдан қўнғироқ бўлди. Биласиз ушбу мутахассис билан "Истиқлол"да бирга фаолият юритганмиз. Ўзаро суҳбатдан сўнг "Нефтчи"га ўтишим ҳақида келишиб олдик. Вазиятни тўғри тушуниб қўйиб юборгани учун АГМК клубига миннатдорчилик билдираман. Айниқса Миржалол Қўшоқович билан гаплашиб бир қарорга келдим. Якунда иккимиз эркакларча қўл бериб хайрлашдик. 

- АГМКда қолиб совринли ўринлар учун курашишингиз мумкин эди. "Нефтчи"да эса мақсадлар бошқача. Таваккал қарор қабул қилдим, деб ўйлайсизми?

- Мен учун энг муҳими ўйин амалиётига эга бўлиш. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини ҳали кўрсатишимиз керак. 

- Биринчи даврада Суперлигада дебют қилдингиз. Янги чемпионатда янгича хулосалар бўлиши табиий..

- Майдонга чиқиб ўз ишимни қиламан. Баҳолаш ёки хулоса қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Фақат футбол ва ғалаба ҳақида ўйлашим зарур. 

- Стартдаги икки ўйин "Нефтчи"нинг кучига баҳо бериш учун етарлими?

- Иккита ўйинда бир киши кам ўйнадик. Бу ўз-ўзидан ўйин режасига таъсир қилади. 

- Демак қониқадиган жиҳат кўзга ташланмади...

- Натижа келиши учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйинимизга яна қўша оламиз. Бу қўлимиздан келади, дея оламан. 

- "Пахтакор" билан ўйинда пенальти амалга оширилганда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин эди...

- Ютқазганимиздан кейин яна нима дейиш мумкин. 45-дақиқада пенальтидан гол ура олмадик. Учрашувнинг қолган қисми қандай давом этгани тушунарсиз. "Пахтакор" тажрибали жамоа. Улар хотиржам тарзда баҳсга якун ясашди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика