RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  36 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат" Новости

Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат"

ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.

"Зоб Оҳан"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Шундай ёмғирда стадионга келган мухлисларга катта раҳмат айтамиз. Афсуски ютқазиб қўйдик. Гол ўтказиб юборгач олдинга ўтдик...Ортга қарасак "Ал Дуҳаил" билан уйдаги ўйинда аламли тарзда ютқазгандик. Бу ОЧЛда навбатдаги бор тажриба орттирдик, - дейди Микляев.

"Барчамиз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Омад десам нотўғри бўлса керак, балки маҳорат етишмаяптими билмадим. Шундай ёмғирда келган мухлислардан узр сўраймиз", - дейди Ислом Тўхтахўжаев.

- Ўтган мавсум 8та мағлубият қайд этилганди. Бу мавсумда эса 6 бор ютқазиб бўлдинглар... Муҳит яхшими?
- Жамоада муҳит яхши. Йигитлар югуришмоқда. Аммо натижа бўлмаяпти. Жисмоний ҳолатда ютқазаяпмиз дея олмайман, тактик томонлама ютқазаяпмиз дея олмайман. Рашидов билан боғлиқ вазият борасида кеча ўзи тушунтириш берди. Биз барчамиз чуқурга тушиб кетдик ва ундан бирга чиқиб кетишимиз керак. Жароҳатлар бўлди, дисквалификациялар бўлди, тақвимни биласиз қандайлигини. Учиб келамиз тикланиш ва тайёргарлик машғулоти ва ўйин. Ўйинларга тайёрланишга вақт бўлмади.

- Агар шу мураббийлар жамоада қолишса "Локомотив" кучли олтиликка кира оладими?
Ислом Тўхтахўжаев: - 
Кучли олтилик эмас худо хоҳлса чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Муҳит ҳақида сўрадингиз жамоада муҳит ажойиб. 

- Тимур Кападзе февраль ойида мураббийлар штабидан чиқиб кетди. Балки унинг кетиши йўқотиш бўлгандир?

Ислом Тўхтахўжаев: - Албатта Кападзенинг ўрни билинади. Аммо унинг кетиши муҳитга ҳеч қандай таъсир қилмади. Биз ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ўйнаяпмиз.

- Чо Сук Жаэ хато трансферми?

- Ҳа. Шундай деб ўйлайман.  У таркибга қўшила олмаяпти.

- Шерзод Каримов нима учун ўйнамаяпти?

- У машғулотлар вақтида ўз устида ишламай қўйди. Асосий таркибга кириш учун курашмай қўйди. 

Ислом Тўхтахўжаев: Футболчи сифатида жавоб бермоқчиман. Чо Сук Жаэ янги жамоага келди, унга вақт керак деб ўйлайман. Шерзод Каримов ҳам шундай ҳолатда балки у янги жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб қилинар. Сардор Рашидовни кўпчилик танқид қилмоқда. У БААдаги клубида деярли бир йил ўйнамади. Ҳали ўйин тонусига киришига вақт керак. У ўзбек футболи учун керакли футболчи танқид эмас қўллаб қувватлаш керак бундай ўйинчиларни.



Рейтинг: -158   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика