RU

Последние новости

21:15Қитъалараро кубок, ярим финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  1 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  4 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  13 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2

Андрей Микляев: "Ҳаммадан узр сўраймиз" Новости

Андрей Микляев: "Ҳаммадан узр сўраймиз"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев қатаншди.

"Нимадан бошлашни ҳам билмайман. Биз хафамиз... 3:1 ҳисобида олдинда бориб оддий иккита гол ўтказдик. Ҳимояда яхши ўйнай олмаганимиз учун кетма-кет иккинчи уй ўйинида ғалабани қўлдан чиқардик. Жуда хафаммиз", - дейди Микляев.

"3:1 ҳисобида олдинда бориб ғалаба қозона олмадик. Кейин 4:3 ҳам бўлди, аммо яна гол ўтказдик. Ҳаёт давом этади. Курашишда давом этамиз", - дейди ўйининг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев.

- Майдонда бўлган инсон сифатида айтинчи 3:1 ҳисобида олдинда бориб нима учун ғалаба қўлдан бой берилди?

Марат Бикмаев: - Охирги ўйинларда ҳисобда олдинда бораётганда негадир ҳимояга ўтиб олаяпмиз, бу одатга айланиб бормоқда. Агар ҳисоб 0:0 бўлиб турса эркин ва бемалол ўйнаймиз. Бу камчилигимизни тўғрилаймиз.

- Бугун ажойиб ва голларга бой ўйин бўлди. Жамоага ғалаба учун нима ёки ким етишмаяпти?

Андрей Микялев: - Биз бугун осонгина ҳисобни ушлаб қолишимиз мумкин эди. Аммо негадир футболчилар бўшашиб кетишмоқда. Ўтказилган голларни ҳали яқиндан кўрганим йўқ. Оддийгина голларни ўтказиб юбордик. Сўнгги гол ҳам жуда осон ўтказилди. Оддий пас ва рақиб футболчиси боши билан гол урди... Футболчиларнинг меҳнатига ачиндим холос.

- Агар ҳар бир футболчи сиз каби индивидуал ҳаракатини намойиш этса балки ғалабага эришарсизлар?

Марат Бикмаев: - Ҳар 4 кунда ўйинлар бўлмоқда. Балки биз ўйинга тайёр бўлмагандирмиз. Бизнинг йигитлар ҳар бири машғулотларда 100 фоиз ишлайди, майдонга ҳам фақат ғалаба учун тушади.

- Сиз фаолиятингизни 2002-2003 йилларда "Пахтакор" сафида ажойиб бошлагансиз. Ўша даврдаги Бикмаев яна қайтаяпти. Бунга қандай эришаяпсиз?   

Марат Бикмаев: - Оддий. Машғулотлар орқали.

- Ҳимоячиларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

Андрей Микляев: - Ёмон. Жуда ёмон. 4та гол ўтказдикку. 

- Сариқ карточка олган вазиятда рақибга нисбатан қўл билан ўйнадингиз. Нимага шундай бўлаяпти?

Марат Бикмаев: - Билмасам. Балки жаҳлим чиқар. Балки одат бўлиб қолгандир.

- Шуҳрат Муҳаммадиев иккинчи марта қайдномага киритилди ва майдонга тушмади...

Андрей Микляев: - Ҳали майдонга тушишга тайёр эмас. Жароҳати охиргача битмади. Бундан ташқари Коне ҳам жароҳат олди. Ҳаммадан узр сўраймиз.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: -27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика