Андрей Канчельскис: "Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти"
14 июл 2020 01:27
Новости
Андрей Канчельскис: "Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти"
"Кўрдингиз оғир ўйин бўлди. "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин йигитлар барчасини тушуниб олишди. Кеча футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди, тест топширишди. Ҳудога шукур барча соғ ва саломат. Йигитлар ва уларнинг оилалари жамоамиз учун қайғуришгани учун раҳмат. Бугун йигитларда хоҳиш ва интилиш кучли бўлди. Ҳа, биз бундан ҳам кўпроғини истаймиз. Рақиб ҳам мағлубият учун бу ерган келмаганди. "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин йигитларни руҳий томондан тиклашимиз керак эди. Очиғи бизга уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз ва "Сурхон" билан ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Бугунги ўйинни ўтириб таҳлил қиламиз. Ҳа, футболчилар ҳали юқори спорт формасида эмас. Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти. Исмини айтиб ўтирмоқчи эмасман. Шундай бўлсада уларга ва бизни узоқдан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан",- дейди Андрей Канчельскис.
Комментарии