Андрей Фёдоров: “Очколарни кузда санаймиз”
31 мар 2017 19:38
Новости
Андрей Фёдоров: “Очколарни кузда санаймиз”
“Бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Қўқон жамоасига қарши ўйинимиз билан дуранг натижага лойиқ эдик, ғалабага эмас. “Қўқон-1912” футболчилари жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга эканлигини кўриниб турибди. Мағлубиятга асосий сабаб сифатида айтишим мумкунки, бугун шогирдларимда спортга хос хисиёт етишмади. Йигитларнинг жисмоний ҳолати жойида. Гап уларнинг ўйинга бўлган муносабатидадир. 2 ҳафтада 3 та дербида иштирок этдик. Мазкур ўйинлардан сўнг асосий таркибдаги йигитларнинг айримлари бугунги баҳсга тўлиқ тайёр эмаслиги кўринди. Гол урганимиздан сўнг тактик ўзгаришларни амалга оширдик ва ўйинимизда жонланиш юзага келди. Бироқ кейинчалик йигитлар мана темпни ушлаб қола олишмади.
- Андрей Витальевич, “Нефтчи”да тартиб-интизом борасида камчиликлар кўзга ташланяпти. Андижонда Музаффаров четлатилган бўлса бугун Дилёр Ирматовда худди шундай вазият кузатилди...
- Интизом масаласида доим йигитлар билан ишлайман. Музаффаров федерация ва клуб томонидан кескин жазоланди. Дилёрга келсак унинг ўйин услуби мана шундай кескин шаклланган. Ирматов хеч қачон тўғридан-тўғри карточка оладиган вазиятларни юзага келтирмайди. Илк сариқ карточкаси ҳам рақиб билан бироз тортишгани учун олди холос. Тўғри у қизиқон футболчилар сирасига киради.
- “Нефтчи” доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа ҳисобланади. Бироқ 4-турдан кейин жамоанинг бисотидаги очколари атига 2 тани ташкил этади холос. Кейинги турда эса қийин ўйин кутяпти.
- Энди 4 та ўйинда иштирок этдик. Очколарни кузда санаймиз. Кейинги турни Бухорода ўтказамиз. Ҳозирдан навбатдаги беллашув ҳақида ўйлашни бошлайман. Менинг вазифам жамоани ўйинга қўлдан келганча тайёрлаш. Мураббий учрашувда жамоасидан кўп нарса кутади. Лекин яшил майдондаги воқеалар давомийлиги ундаги иштирокчиларга боғлиқ. Майдонда мураббий футбол ўйнамайди. Мавсум аввалида мухлисларга юқори натижаларни қайд этишга ваъда қилганмиз ва шу мақсад сари доим олға борамиз, - деди Фёдоров.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Комментарии