RU

Последние новости

01:35Ханси Флик: "3:0 ҳисобидан кейин кайфият тушган"  0 01:14"Арсенал" собиқ футболчиси: "Менимча Слотга Рождествогача имконият берилса керак"  4 00:59Рубен Аморим: "Агарда ўйин сифатини ҳисобга олсак, биз кўпроқ очко тўплашимиз керак эди"  0 00:39Оливер Гласнер МЮни мақтади  0 00:15Сульшер Анчелотти билан бўлган қизиқ ҳолат ҳақида гапирди  4 23:53Гирассини фақатгина 7 клуб сотиб олиши мумкин  1 23:39Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!  28 23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  11 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  2 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  8 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  3 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  14 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  5

Андрей Фёдоров: "Истеъфо? Бу ҳақидаги гапларга ўрганиб қолганман" Новости

Андрей Фёдоров: "Истеъфо? Бу ҳақидаги гапларга ўрганиб қолганман"

Дербидаги мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров матбуот анжуманининг биринчи қисмида иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Агарда ўйинни умумий тавсифлайдиган бўлсак, дастлабки 15 дақиқада "Бунёдкор" катта устунликка эга бўлди. Жамоам бугун яккакурашларда мағлуб бўлди ва шу сабабдан ўйинда ғалабага эриша олмади. Ўз ярим майдонимизда кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйдик. Жуда оғир мағлубият бўлди. Тактика, паслар ёки бошқалар ҳақида гапириш қийин бўлмоқда. Ўйинни кучайтиришга қийналяпмиз. Кетма-кет олтинга тенг очколарни йўқотяпмиз. Бу эса мавсум якунида катта таъсир ўтказиши мумкин.

- Футболчиларда худди иштиёқ йўқдек кўринмоқда. "Локомотив"да молиявий муаммолар борми?
- Молиявий муаммолар йўқ. Кетма-кет учинчи ўйинда ҳам биз тезкор гол ўтказиб юборяпмиз ва шундан кейин ўйинда узилишлар пайдо бўляпти. "Локомотив" бир гол ўтказиб юбориб, таслим бўладиган жамоа эмас. Бу борада кўп ишлаймиз ва навбатдаги ўйинларда бундай бўлмаслиги учун ҳаракат қиламиз.

- "Локомотив" кетма-кет учинчи марта мағлуб бўлди. Ўйиндан олдин сизнинг истеъфоингиз ҳақида маълумотлар чиққанди. Бунга нима деб изоҳ бера оласиз?
- Бу борадаги гапларга ўрганиб қолганман. Ҳозирча менга бу ҳақида раҳбариятдан ҳеч қандай гаплар бўлгани йўқ.

- Жамоа ҳужумчилари Марат Бикмаев ва Абдул Азиз Юсупов ҳақида нима дея оласиз? Улар жароҳатидан қачон даволанишади?
- Кутяпмиз. Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Маратни эса кутяпмиз. Душанба куни у борадаги сўнгги маълумот бўлади. Ҳозирча у индивидуал тарзда машғулот ўтказяпти.

- Ойбек Қиличев 90 дақиқа ўйнашга тайёрми?
- Ҳозирча у 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас. У жамоамизга кечроқ келиб қўшилди. Таркибда кира олмаётганлар ҳозирда 80 фоизга ҳам тайёр эмас.



Рейтинг: -42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика