RU

Последние новости

02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  0 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 01:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:00ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  61 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  214 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5

Андрей Бакланов: "Финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз" Новости

Андрей Бакланов: "Финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз"

Маҳоратли посбон Андрей Бакланов бугунги кунда "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилмоқда.
ПФЛ Кубоги иштирок этаётган қўқонликларнинг ярим финалга йўлланмани қўлга киритишида ушбу дарвозабоннинг ҳиссаси катта бўлди. Негаки, Бакланов банкирларнинг тажрибали ҳужумчиси Зайниддин Тожиев томонидан амалга оширилган пенальтини қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Мазкур ўйиндан сўнг Андрей Бакланов билан суҳбатлашдик.

Бугунги ўйин осон ўтгани йўқ - дея гап бошлади Бакланов.  - Рақибимиз "NBU-Осиё" сафида етакчи футболчилар кўп бўлишига қарамай бу жамоани мағлубиятга учрата олдик. Албатта, бу ғалабадан кейин ярим финалга йўл олдик ва биз бундан хурсандмиз.

- Пенальти  бу лоторея демакдир. Уни қайтаришнинг ҳеч қандай сири йўқ. Фақат бу кўпроқ омадга боғлиқ. Табиийки мен ҳам дарвозам томон белгиланган 11 метрли тўпини қайтаришга уриндим. Бу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Чунки ҳақиқатдан ҳам пенальти бор эди.

- Энди ярим финалда "Пахтакор-2"га қарши ўйнайдиган бўлдик. Насиб қилса бўлажак баҳсга ҳам астойдил тайёргарлик кўриб, финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз. Аслида ПФЛ Кубогидаги мақсадимиз гуруҳдан кейинги босқчига чиқиш эди ва бу вазифа уддалангач, эндиликда бош совринни қўлга киритиш учун курашамиз. Бу йил илк бор бу турнирда иштирок этяпмиз. Шунга қарамай натижа чакки бўлмаяпти.

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳам кўнгилдагидек кечмоқда. Қўқонда ва Тошкентда йиғинлар ташкил этилди. Машғулотлар ҳам юқори даражада ўтказилмоқда.

- Ўзимга келадиган бўлсак, аввалги спорт формамни аста секин тиклаб бормоқдаман. Умид қиламанки, чемпионат бошлангунига қадар ҳаммаси яхши бўлади.

- Ҳимоя чизиғимизда Хуршид Узоқбоев, Александр Критинин каби илгари олий лигада ўйнаган футболчиларнинг ҳаракат қилаётгани ҳам қайсидир маънода биз дарвозабонларга ҳам қўл келмоқда. Чунки бу футболчиларда тажриба катта.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фото: 14.04.2007. "Трактор" - "Насаф
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика