Андре Шюррле 29 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
17 июл 2020 18:05
Новости
Андре Шюррле 29 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андре Шюррле фаолиятини якунлади.
"Барчага профессионал футболдан кетаётганимни айтмоқчиман. Ўзим ва оилам номидан шундай ажойиб йилларнинг бир қисми бўлган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Сизнинг менга кўрсатган қўллаб-қувватлаш ва севингиз ажойиб эди. Бу мен хоҳлагандан ҳам кўпроқ эди. Ҳозир эса барча ажойиб имкониятларни очишга тайёрман", - деб ёзган Шюррле.
Шюррле 2014 йилда Германия билан ЖЧда ғолиб бўлган ва 2 бор Европа чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган. "Челси" билан эса Англиянинг 2014/15 йилги мавсумини ютган, шунингдек икки бор Германия Кубоги ("Боруссия" (Дортмунд) ва "Вольфсбург" билан)да зафар қучган. У шунингдек "Майнц", "Фулхэм" ва "Байер" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии