RU

Последние новости

01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  21 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11

"Андижон": Мураббийлар штаби тасдиқланди Новости

"Андижон": Мураббийлар штаби тасдиқланди

“Андижон” жамоасида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда бош мураббий Азамат Абдураимов мураббийлар штабини тасдиқланди.
Бунга кўра ўзгаришлар қуйидагича бўлди.

Бош мураббий Абдураимовга Ориф Маматказин ёрдам беради. Бунгача жамоада мураббий бўлиб ишлаган Абдурашид Исмоилов энди спорт директори лавозимида фаолият юритади. Шу ўринда жамоамизда янги мураббий Роберт Гай иш бошлади. жамоада таҳлилчи мураббий сифатида иш олиб боради. Ёшлар жамоасини Нозим Муллаохунов бошқарса, унга Қаҳрамон Абдуқодиров ёрдам беради. Шунингдек, Қобил Олимжонов ёшлар жамоасида дарвозабонлар билан ишловчи мураббий сифатида таклиф этилди. Бу борада бош мураббий Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди. “Мураббийлар штабини аниқлаб олдик. Спорт директори вазифасига ўтказилган Абдурашид Исмоилов ёшлар, иккинчи лига жамоамиз ҳамда клубимиз қошида бўлган футбол мактабидаги иқтидорли болаларни кузатиб боради. Иккинчи лига жамоамиз 1996, 1997 ва 1998 йилларда туғилган болалардан иборат бўлади. Ёшлар жамоасини эса 1993, 1994 ва 1995 йилларда таваллуд топган футболчилар ташкил этади. Иккинчи лига жамоамиздан кўзга кўринган ўйинчиларни ўринбосарлар сафига таклиф этамиз. Ёшлар жамоасидаги иқтидорлиларни эса асосий таркибга жалб қиламиз. Умуман олганда, барчамиз ҳамфикр бўлган ҳолда иш олиб борамиз. Бундан ташқари фахрийлар жамоаси бу йил ҳам бўлади. Ўтган йили республика чемпионатида “Андижон” фахрийлар жамоаси муваффақиятли иштирок этиб финалгача етиб борди. Шу боис жорий мавсумда ҳам фахрийлар жамоасига эътибор қаратамиз. Бундан ташқари жамоага ўйновчи мураббий сифатида тажрибали дарвозабон ҳам таклиф этилади”.

Шу билан бирга Абдураимов жамоада иш бошлаган янги мураббий Роберт Гай хусисида ҳам ўз фикрини билдирди. “Ўтган йили илмий мураббий бўлиб ишлаган Александр Кит жамоамиздан кетди. Шу боис таҳлилчи мураббий сифатида жамоага Гайни таклиф қилдик. Албатта, олий лигага чиққанимиздан кейин жамоа олдидаги вазифалар ҳам жиддий бўлади. Қолаверса, ишлар ҳам кўпаяди. Шунинг учун жамоада таҳлилчи мураббий лавозини жорий этдик. Унга эса Гай муносиб номзоддир. Унинг вазифаси рақибларни ўрганиш, шунингдек, жамоамиз ўйинидаги камчиликларни таҳлил қилишдан иборат бўлади. Бундан ташқари янги тактик услублар устида ҳам иш олиб боради. Яъни, ҳимояга эътибор қаратиш ёки ҳужумкор ўйин кўрсатиш тактикаларида ҳамфикр бўлиб ишлаймиз”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика