RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  61 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  0 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  10 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  15 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  8 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   5 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   14 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1

"Андижон": Камолов ва Шаймонов билан шартнома туздик Новости

"Андижон": Камолов ва Шаймонов билан шартнома туздик

“Андижон” жамоасининг Тошкентда олиб бораётган иккинчи йиғини ниҳоясига етиш арафасида.
6 февралдан бошлаган йиғинда андижонликлар машғулотлар ўтказишдан ташқари ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этишди. Ушбу йиғин давомида таркибга бир қатор янги ўйинчилар таклиф этилганини хабар қилгандик.

 Куни кеча жамоамиз Мирзакамол Камолов ва Шахзод Шаймонов билан шартнома имзолади. Камолов 2008-2010 йилги мавсумларда ҳам “Андижон”да ўйнаган ва у учун жамоа бегона эмас. “Машъал” клуби тарбияланувчиси бўлган Шаймонов жорий мавсумда ўзини “Андижон”да синаб кўради. Машғулотларда иштирок этган дарвозабон Артур Парванов “Локомотив”га қайтиб кетди. Собир Усмонхўжаев эса кўрикдан ўта олмади. Шунингдек, икки ойдан бери машғулотларда қатнашиб келган Никита Павленко ҳам “Оқ-тепа”га қайтиб кетди. Жамоадаги ўзгаришлар ва тайёргарлик тўғрисида бош мураббий Азамат Абдураимов ўз фикрини билдирди.

 - Бу йилги сметамизни қисман қисқартирилди. Шунинг учун литвалик легионерларни ортга қайтариб юборишимизга тўғри келяпти. Чунки молиявий имкониятимиз уларни олишга кўтармаяпти. Легионерлардан фақат Алексей Касьян қоладиган бўлиб турибди. Ҳозирча Мирзакамол Камолов ва Шаҳзод Шаймонов билан шартнома тузишга эришдик холос. Дарвозабон Артур Парванов “Локомотив”га қайтиб кетди. Собир Усмонхўжаев эса кўригимиздан ўта олмади. Бундан ташқари Никита Павленкони “Оқ-тепа”га қайтариб юборишга мажбур бўлдик. Чунки уни қўлга киритишимиз учун жамоасига пул тўлашимиз керак эди. Умуман олганда, молиявий муаммолар туфайли ўзимиз хоҳлаган футболчиларни таркибга қўша олмаяпмиз.

Ўтган ҳафта “Андижон” сафига ҳужумчи Алишер Азизов қўшилганини хабар қилгандик. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган бу ҳужумчини жамоада қолиши ёки қолмаслиги тўғрисида мураббий қуйидагиларни таъкидлади.

 - Алишер Азизовни ҳужум чизиғимизни кучайтириш мақсадида жалб қилгандик. Уни ПФЛ Кубогида “NBU-Осиё” жамоасига қарши ўйинда бир тайм синаб кўрдик. Афсуски, Азизов бу ўйинда жароҳат олди. Шу боис ҳаммаси унинг жароҳати қай даражадалигига боғлиқ. Шунинг учун бу ҳужумчининг тақдири сўроқ остида турибди. Албатта, ҳеч ким жароҳатланган ўйинчини олишни истамайди. Агар Алишер тезроқ соғайиб сафга қайтадиган бўлса, машғулотларда иштирок этади. Аммо унинг даволанишига узоқ вақт кетадиган бўлса, бу ҳужумчини олиб қолмаслигимиз аниқ. Азизов иқтидорли ҳужумчи ва уни таркибимизда кўришни хоҳлагандик. Бироқ жароҳат ҳозирча унга ҳалақит қилмоқда.

 “Андижон”нинг тайёргарлик режалари борасида ҳам Абдураимов ўз фикрини билдирди.
 - ПФЛ Кубогидан чиқиб кетганимиздан кейин машғулотларни давом эттиряпмиз. 18 февраль куни “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. 19 февралда эса иккинчи таркибимиз билан “Нефтчи” ўринбосарларига қарши майдонга тушамиз. Шу куни йиғинни якунлаб футболчиларни уйига бориб бироз дам олиб келишларига рухсат берамиз. Шундан сўнг кейинги йиғинни 23 февраль куни яна Тошкентда бошлаймиз. Ушбу йиғинимиз 5 мартга қадар давом этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика