«Андижон»нинг дастлабки йиғини якунига етди
26 дек 2016 19:27
Новости
«Андижон»нинг дастлабки йиғини якунига етди
Эндиликда жамоа келаси мавсумни биринчи лигада ўтказади. Бир йилнинг ўзидаёқ яна элитага қайтишни ўйлаётган «Андижон» декабрь ойида қисқа муддатлик йиғин ўтказди. Ушбу йиғин чоғида асосан маҳаллий йигитлар иштирок этганини эътироф этиш керак. Боиси асосий таркиб аъзоларининг деярли барчаси ўзларига бошқа жамоа топишга қарор қилишмоқда. Фақатгина ҳозирча Иброҳим Отахонов билан Фарҳод Бекмуротов қолган холос. Улар билан биргаликда асосан ёшлар жамоасида ўйнаган футболчилардир. Шунингдек ортда қолган мавсумни «Обод»да ўтказган андижонлик футболчи Акбар Ходжаев ҳам жамоага қайтиб келди ва йиғинда иштирок этди. Машғулотларга мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва Қобилжон Олимжонов бошчилик қилди.
Дастлабки йиғин сўнггида мураббийлар «УзТонгХонгКо» (завод жамоаси) билан назорат учрашувини ташкил этиб футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириб олди. Баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди.
«Андижон»: Даврон Жўрақулов, Артур Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Шояд Муллажонов, Акбар Ходжаев, Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуротов, Фарруҳ Мирзаев, Жаҳонгир Мақсудов, Алишер Абдувоҳидов, Аваз Олимжонов.
Захирадан тушганлар: Баракатилло Исроилов, Аҳрор Ўктамов, Аброр Комилов, Бахтиёр Қосимов, Сирожиддин Еттибоев ва бир нечта ёшлар.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии