Андижонликлар Қозоғистондаги турнирда яна ғалаба қозонди
27 мар 2019 14:03
Новости
Андижонликлар Қозоғистондаги турнирда яна ғалаба қозонди
Унда Андижон вилояти академияси тарбияланувчилари ҳам иштирок этаётганини айтиш лозим.
Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси ўз гуруҳида сўнгги ўйинда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бу сафар улар Қозоғистоннинг “Аристон” жамоаси билан рўбарў келиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда Саидбек Деҳқонов билан Бекмурод Абдураимжонов дублга эришгани эътиборга моликдир.
Шохрух Ишанов бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси ҳам ўз гуруҳидаги охирги ўйинини ғалаба билан якунлади. Қирғизистоннинг “Олга-Бишкек” жамоасига қарши кечган учрашувда андижонликлар якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоасининг голларига Акбархўжа Нўъмонхўжаев, Абубакир Ражабов ҳамда Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилди.


Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии